• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган «дарбадар» қирол — Чиро Иммобиле ҳақида

    Чиро Иммобиле — 2019/20 йилги мавсумнинг тўпурари. Италиялик футболчи 30 ёшида «ерлик бўлмаган» Криштиану Роналду ва Лионель Мессига қараганда кўпроқ гол уриб, «Олтин бутса»ни қўлга киритди ҳамда кўпчиликнинг ҳайрат ва олқишига сазовор бўлди. Ҳужумчи Германия, Италия ва Испаниядаги дарбадарликдан сўнг «Лацио»да том маънода порлашга муваффақ бўлди. Қуйида у қандай қилиб бундай муваффақиятга эришгани ҳақида фикр юритилади.

    Германия ва Испанияда омадсизликка учраган Иммобиле ўз ватанида қадр топди

    «Торино»даги 2013/2014 йилги муваффақиятли мавсумда Иммобиле А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланади ва «Боруссия Дортмунд» сафига бориб қўшилади. Немис клуби раҳбарияти Иммобилени Роберт Левандовскининг ўрнини тўлдириш учун харид қилганди. Афсуски, дастлабки ўйинлардан бошлаб Бундеслигада Чиронинг ишлари юришмайди. Фақат бешинчи ўйинга келибгина у ўзининг дебют голини уради. Клуб ва мухлислар ҳужумчидан кўп нарсани кутаётганди. Чиро эса Дортмундда кам гол урарди. Ўшанда уни бирон нарсада айблаш мушкул эди: клубга ёрдам беришга бўлган тиришқоқлиги ва голга бўлган чанқоғи ҳар бир ўйинда кўриниб турарди, бироқ шунчаки омад ундан юз ўгирарди. «Боруссия»нинг ўйин услуби Чирога мос келмасди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавсумнинг иккинчи қисми эса Чиро учун худди даҳшатли туш каби ўтди: у бор-йўғи бир нечта ўйинларда захирадан ўйинга қўшилди.

    Иммобиленинг ўзи эса Дортмундда уни қўллаб-қувватлаш бўлмаганини таъкидлайди: «Оилам ва мен ҳеч қандай ёрдам олмадик ва жуда кўп қийналдик. Немис тилини билмайман, бу тилни ўрганиш жуда қийин экан».

    Бироқ бу ерда ортиқча чуқурлашишнинг ҳожати йўқ. Барчаси оддий: Чиро клубга, клуб эса Чирога мос келмади. Клопп (Юрген Клопп у пайтда «Боруссия Д»да ишлаган — «Дарё») ўйинни Обамеянг атрофида қуришни афзал кўрди, Чиро эса кўп ҳам майдонда пайдо бўлавермади. Кейинги мавсумда эса клуб ун ижарага бериб юборишга қарор қилди.

    Шу тариқа Иммобиле «Севилья»га бориб қолди. Испания Чирога кўпроқ ёқарди, ҳатто у буни бир неча бор матбуотда ҳам тан олган. Аммо агар майдонда бунинг акси бўлса, бундан нима наф, шундай эмасми? Олти ой давомида Чиро атиги 15 та ўйин ўтказиб, 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чиро «Севилья»даги фаолиятини шундай ёдга олади: «Ўзимни ноқулай ҳис қилардим, менга жуда кам имконият бериларди. Кетмоқчи бўлдим, бироқ Унай Эмери жамоада қолишимни сўради. Майдонга чиқдим, иккита гол урдим, аммо кейин у мени яна захирага ўтқазиб қўйди. Шунда Эмерининг футбол ҳақида ҳеч нарсани билмаслигини тушунгандим».

    Мавзуга доир: Чиро Иммобиле: Испанияда бўлган вақтимда Унаи Эмери ҳеч вақони тушунмаслигини англаб етгандим

    Ажабланарлиси, испанлар Иммобиленинг голсиз ўйинига қарамасдан, уни сотиб олади ва «Торино»га ижарага бериб юборади. Мавсум охирига келиб эса Чиро ҳеч кимга керак бўлмай қолади. Шундай бир пайтда «Лацио» омадсиз ҳужумчига ёрдам қўлини узатади. Ва у учун 9,85 миллион евро сарфлайди. Якунда бу қарор нимага олиб келганини эса яхши биласиз...

    Мураббий ва футболчининг ажойиб тандеми

    Марсело Бьелса «Лацио»ни можароли тарзда тарк этганидан сўнг клуб бошқарувига Симоне Инзаги келади. Мураббий ва Чиро тезда тил топишиб кетди. Индзаги Иммобилега ишонч билдиради, ўз навбатида Чиро ҳам мураббий томонидан билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилди ва айтиш мумкинки, буни қойилмақом қилиб бажарди.

    «Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ‘Лацио’да ўйнашга рози эдим. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қилдим, жамоа ва мураббий менга маъқул келди. Мен бу ерда Дортмундда қилган хатомни қилмадим. У ерда мен жавобгарликни ҳис этиб турардим, Римда эса бу ҳақда ўйламасликка қарор қилдим», — деганди Иммобиле «Лацио»га келгани ҳақида.

    Иммобилени тезкор ҳужумчилар қаторига қўшиш бироз мушкул, техник имкониятлари билан мақтана олмайди. Инзаги эса жамоавий ўйин услубини қуришда Иммобиленинг айнан ушбу жиҳатларидан фойдаланди. Қолган ўйинчилар Чирога мослаштирилди. Чиро ўйиннинг боришини яхши ҳис қилади ва қайси зонада тўпни қабул қилиш кераклигини билади. Шу билан бирга Инзаги уни «қора ишлар»дан ҳам озод қилди: Чиронинг ўйинини диққат билан кузатилса, унинг деярли ортга қайтмаслигини кўриш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иммобиле Инзагининг Клоппга ўхшайдими деган саволга қуйидагича жавоб берган: «Футболчиларга мотивация бериш нуқтаи назаридан, ҳа. Инзаги — ҳақиқий Европача мураббий. Менга у билан ишлаш ёқади».

    Иммобиле ўзининг «Лацио»даги дебют мавсумида 23 та гол уради. Бундан ташқари, у илк марта бир жамоада иккинчи мавсумга қолаётганди. У бунгача ҳеч қачон бир клубда иккинчи йилга қолмаганди.

    Кўҳна қитъанинг энг яхши тўпурари

    Якунига етган мавсумни Иммобиле ўзгача бир кўтаринки кайфиятда бошлади. А Сериянинг илк турларидан бошлаб тўпурарлар рўйхатида биринчиликни ҳеч кимга бермади. Аммо жуда озчилик якунда унинг «Олтин бутса»ни қўлга киритишини тахмин қилганди. Танқидчилар эса фақатгина январь ойига келиб, Чиро голлари бўйича Левандовскига етиб олганида тилини тишлаб қолди. Чиро шундан сўнг ҳам тўхташни хоҳламади ва карантинга етакчи сифатида йўл олди. Карантиндан биринчи бўлиб, Германия чиқди. Левандовски эса деярли ҳар бир ўйинда гол уришни канда қилмасди. Май ойининг охирига келиб, кўпчилик полшалик ҳужумчининг «Олтин бутса» пойгасидаги ғалабаси муқаррар эканини таъкидлади. Роберт 34 та голли «планка»ни қўйиб, таътилга чиқиб кетди. Италияда эса кураш энди авжига чиққанди.

      Фото: Twitter
    Якунда эса Чиро кимсан Кришни ортда қолдириб Европанинг энг яхши тўпурари совринини қўлга киритди. Камига бир қатор рекордларни ҳам қалаштириб ташлади:
    • Иммобиле италиялик футболчилар орасида А Сериянинг бир мавсумида энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатди. 36 та гол билан у «Интер» собиқ ҳужумчиси Антонио Анжелиллонинг (1958/1959 йилги мавсумда 33 та гол) рекордини янгилади.
    • Чиро бир мавсум давомида 36 та гол уриб, А Серия рекордини такрорлади. Ушбу рекордни «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин 2015/2016 йилги мавсумда қайд этганди.
    •  Иммобиле Италия чемпионатининг бир мавсум давомида пенальтиларни аниқ амалга ошириш борасида рекордни янгилади. Чиро якунига етган мавсумда 14 бор 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди. Бундан олдинги натижа 12 тага тенг эди.
    • Иммобиле А Сериянинг бир мавсумида 30 ва ундан кўпроқ гол урган италиялик бешинчи футболчига айланди. Ундан олдин бундай натижани 1929/1930 йилги мавсумда Жузеппе Меацца (31 та гол), Феличе Борель (1933/1934 йилги мавсум, 31 та гол), Антонио Анжелило (1958/1959, 33) ва Лука Тони (2005/2006, 31) қайд этган.
    • Иммобиле 13 йиллик танаффусдан кейин илк марта «Олтин бутса»ни Италияга қайтарди. А Серияда охирги марта 2007 йилда Франческо Тотти мазкур совринни қўлга киритганди.
    Мукофот ҳақида Иммобиленинг ўзи қандай фикрда?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Жуда хурсандман. Мен эришган нарсаларимдан фахрланаман, айниқса орқага қараб, қаердан бошлаганимни ва нималарни бошдан кечирганимни ўйласам. Агар нимагадир астойдил ишонсангиз, баъзида орзулар рўёбга чиқади.

    Мураббийга, клуб ходимларига ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Ушбу рекорд бутун жамоанинг ютуғидир. Жамоа мухлисларига раҳмат. Мен бундан жуда ғурурланаман.

    Агар таслим бўлмаса, ҳар қандай мақсадга эришиш мумкинлигига мисол бўлишни истайман. Мен ушбу спорт тарихида ўз ўрнимни эгаллаганимдан жуда ғурурланаман.

    «Верона»га қарши ўйиндаги ҳет-трикдан кейин кийиниш хонасида жамоадошларим мени қандай кутиб олишганини эслаб, ўзгача туйғуларни ҳис қиляпман. Спортнинг моҳияти ҳам шунда деб ўйлайман.

    Чиро Иммобиле

    Офарин Чиро!

    Билол ЭРКИН таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    09.08.2020, 15:01   Изоҳ (0)   32797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ювентус» муддатидан аввал ишдан бўшатилган Маурицио Саррига қанча маблағ тўлагани маълум бўлди

    09.08.2020, 14:04

    Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Карим Бенземадан ўзиб кетди

    09.08.2020, 13:37

    «Барселона» Чемпионлар Лигасида «Ноу Камп»даги ўйинларда 7 йилдан бери ютқазмаяпти

    09.08.2020, 12:55

    Эдинсон Кавани фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди

    09.08.2020, 12:26

    Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    09.08.2020, 11:59

    UFC. Деррик Льюис россиялик Алексей Олейникни нокаутга учратди

    09.08.2020, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.