Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб баҳси доирасида «Барселона» 8 август, шанба куни «Наполи»ни қабул қилди.
Учрашув тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, биринчи бўлиб гол уриш каталонларга насиб этди. 10-дақиқада Клеман Лангле бурчакдан узатиб берилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. 23-дақиқада Лионель Месси ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдонига ёриб кирди антиқа зарба билан иккинчи голни урди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда кетма-кет ҳар икки дарвоза томон пенальти белгиланди. Улардан Луис Суарес ва Лоренцо Инсинье унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа «Барселона» икки ўйин натижасига кўра (биринчи ўйин — 1:1) италянларни ортда қолдириб чорак финалга чиқди. «Кўк-анорранглилар» ярим финал йўлланмаси учун «Бавария» билан куч синашади.
ЕЧЛ
1/8 финал, жавоб баҳси
8 август, шанба
«Барселона» Испания — «Наполи» Италия 3:1
Голлар: 1:0 – 10 Лангле, 2:0 – 23 Месси, 3:0 – 45, пенальти Суарес, 3:1 – 45, пенальти Инсинье.«Барселона»: тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Серхи Роберто, де Йонг, Ракитич, Семеду, Суарес (Фирпо, 90), Гризманн (Мончу, 84), Месси.
«Наполи»: Оспина, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Демме (Лоботка, 46), Зелиньски (Лосано, 70), Кальехон (Политано, 70), Фабиан Руис (Элмаз, 79), Инсинье (Милик, 79), Мертенс.
Огоҳлантиришлар: Зелиньски (60), Суарес (90).
Илк учрашув — 1:1
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)