• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байрутда портдаги портлаш айбдорларини жазолаш талаби билан минглаб одамлар кўчага чиқди. Намойишчилар тўртта вазирлик биносини эгаллаб олди

    Ливан пойтахтидаги портда юз берган, камида 158 кишининг ўлими ва яна олти минг одамнинг тан жароҳати олишига сабаб бўлган портлашдан тўрт кун ўтиб, 8 август куни минглаб аҳоли Байрут кўчаларига норозилик намойишига чиқди. Reuters’нинг хабар беришича, Байрут марказидаги Шаҳидлар майдонига етти мингга яқин одам тўпланган. «Қиёмат куни» шиори остидаги намойиш иштирокчилари юқори мартабали амалдорларни жазолашни талаб қилган — намойишчиларнинг фикрича, портдаги портлашга айнан улар айбдор, деб хабар бермоқда CNN.

    A sea of people in #Beirut. Huge anger, largest participation in rioting that I’ve seen so far. pic.twitter.com/mJXUMgfiQX

    — Timour Azhari (@timourazhari) August 8, 2020

    #Beirut right now is ragging against the government after the port blast few days ago. pic.twitter.com/BEgeaSrDsf

    — Asaad Sam Hanna (@AsaadHannaa) August 8, 2020

    Big crowds don’t look like they’re going anywhere for the time being #Beirut pic.twitter.com/0NCQFMMRwh

    — Sharif Kouddous شريف عبد القدوس (@sharifkouddous) August 8, 2020

    Намойиш вақтида амалдаги ҳукмрон тузумни ағдаришга чақириқлар бўлган, шунингдек, йиғилган «Инқилоб!», деб ҳам ҳайқирган. Рамзий дорнинг ўрнатилиши эса норозилик намойишининг кулминациясига айланган — бу, намойишчиларнинг фикрича, масъулиятсизлиги ва коррупцияга ботгани портлашга олиб келган амалдорлар учун бир огоҳлантиришдир. Намойишчилар кўтарган плакатларда «Истеъфо ё дор!» деб ёзилган эди.

    Намойишчилардан бири Associated Press’га берган интервьюсида бу дор «Ливанда сўнгги 30 йилдан бери ҳокимият тепасида турган» одамларга мўлжалланган. Унда, жумладан, Ливан президенти Мишел Аун ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг суратлари «осилди». CNN’нинг қайд этишича, рамзий дор бундан 100 йил аввал Усмонли салтанати расмийлари исён кўтарган ливанликларни осган жойда қад ростлаган.

    Protesters have hung nooses in #Beirut’s Martyrs Square that they say are for the politicians / government. The anger is palpable - many injured people here. Some are saying that they have prepared a “big surprise” for the authorities. Today is going to be a long one. pic.twitter.com/wN5Hgq5PF4

    — Bel Trew (@Beltrew) August 8, 2020

    https://twitter.com/HorLevnon/status/1292116865293189120

    Айрим намойишчилар полициячилар ва ҳарбийларга қарата тош отган, бошқалари эса тўсиқларни бузиб ўтиб, Ливан парламентига бостириб киришга уринган. Бунга жавобан полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Шундан сўнг фаоллардан кимдир парламент йўлида турган юк машинасини ёқиб юборган. Ливан «Қизил Ҳоч» ташкилоти маълумотига кўра, тўқнашувлар вақтида камида 700 киши жабрланган.Байрутдаги намойишлар вақтида хавфсизлик кучлари ходимларидан бири ҳалок бўлган, яна бир неча нафари ўқотар қуролдан яраланган.

    https://twitter.com/timourazhari/status/1292112638516908032

    Намойишчилар ва куч ишлатар тузилмалар ходимлари ўртасида тўқнашувлар бошлангач, норозилик акцияси иштирокчиларининг бир қисми 4 августдаги портлаш вақтида зарар кўрган Ливан Ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб кирган. «Ал-Жазира»нинг хабар беришича, намойишчиларнинг бу гуруҳига Ливан армиясининг истеъфодаги зобитлари бошчилик қилган. Намойишчилардан бири эгаллаб олинган бино «инқилоб штаби» эканини мегафон орқали эълон қилган. Намойишчилар Ливаннинг яна учта — иқтисодиёт, энергетика ва атроф-муҳит масалалари вазирликлари биноларига бостириб кирган; шунингдек, Ливан Банклари ассоциацияси биноси ҳам эгалланган. Шундан сўнг шаҳарга қўшимча ҳарбий кучлар киритилган.

    Protestors have taken over the #Lebanon economy ministry, throwing down a rain of documents and a picture of President Michel Aoun. A man next to me shouts “focus on the bills man, tear up my bills.” pic.twitter.com/RAHtyOyk6K

    — Timour Azhari (@timourazhari) August 8, 2020

    Байрутда тўқнашувлар авжига чиқаётган бир вақтда, Ливан бош вазири Ҳасан Диаб мамлакат аҳолисига мурожаат йўллаган (қайд этиш жоиз, рамзий дорда, жумладан, унинг сурати ҳам бор эди). У мамлакатда муддатидан аввалги парламент сайловлари ўтказилсагина, Ливан инқироздан чиқа олишини таъкидлаган. «Бизга янги сиёсий элита ва янги парламент керак», — деб, бош вазир муддатидан аввалги сайловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берган. Шунингдек, Диаб портдаги портлаш бўйича суриштирув ишлари барча айбдорлар аниқланмагунича давом этишини қўшимча қилган.

    Мавзуга доир:

    • «Ҳаммаси даҳшатли тушга ўхшарди». Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео)
    • Байрут устида заҳарли булутлар. Ливанликларни қандай муаммолар қийнамоқда?
    • Фото: Байрут порти ва унинг атрофи — портлашдан аввал ва кейин
    • Байрутдаги портлаш: ўнлаб қурбонлар, минглаб жароҳатланганлар. Асосий маълумотлар
    • Байрутдаги портлаш ва унинг оқибатлари — суратларда

    09.08.2020, 12:48   Изоҳ (0)   42391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда оқибати ўлимга олиб келиши мумкин бўлган янги хавфли вирус аниқланди

    09.08.2020, 07:56

    Рамзан Қодировнинг даромади бир йил ичида 20 бараварга ўсган

    08.08.2020, 21:50

    Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

    08.08.2020, 16:49

    Италияда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг кескин ошгани қайд этилди

    08.08.2020, 15:48

    Ҳиндистонда қўниш вақтида иккига бўлиниб кетган самолётда ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди

    08.08.2020, 13:16

    Ливан ҳукумати Байрутдаги портлаш бомба воситасида уюштирилгани ҳақидаги тахминларни ўрганади

    08.08.2020, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шомуродов келажаги борасида қарор қабул қилди — Romapress

    Спорт | 3 июл, 09:55

    “Калмар ўйини”нинг учинчи мавсуми Netflixʼда рекорд ўрнатди

    Кино | 3 июл, 09:51

    Бали қирғоқлари яқинида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди 

    Дунё | 3 июл, 09:48

    Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 09:45

    USAIDʼнинг фаолияти бутунлай тугатилди

    Дунё | 3 июл, 09:06

    Ҳанси Флик “Барселона” раҳбариятига икки футболчини “сотилмайдиган” деб эълон қилган

    Спорт | 3 июл, 09:03

    АҚШ Исроилга бункерга қарши бомбалар етказиб бермоқчи

    Дунё | 3 июл, 08:34

    Ўзбекистонда автомобиль таъмири хизматларига талаб энг юқори бўлган ҳудуд аниқланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.