Ливан пойтахтидаги портда юз берган, камида 158 кишининг ўлими ва яна олти минг одамнинг тан жароҳати олишига сабаб бўлган портлашдан тўрт кун ўтиб, 8 август куни минглаб аҳоли Байрут кўчаларига норозилик намойишига чиқди. Reuters’нинг хабар беришича, Байрут марказидаги Шаҳидлар майдонига етти мингга яқин одам тўпланган. «Қиёмат куни» шиори остидаги намойиш иштирокчилари юқори мартабали амалдорларни жазолашни талаб қилган — намойишчиларнинг фикрича, портдаги портлашга айнан улар айбдор, деб хабар бермоқда CNN.
A sea of people in #Beirut. Huge anger, largest participation in rioting that I’ve seen so far. pic.twitter.com/mJXUMgfiQX
— Timour Azhari (@timourazhari) August 8, 2020
#Beirut right now is ragging against the government after the port blast few days ago. pic.twitter.com/BEgeaSrDsf
— Asaad Sam Hanna (@AsaadHannaa) August 8, 2020
Big crowds don’t look like they’re going anywhere for the time being #Beirut pic.twitter.com/0NCQFMMRwh
— Sharif Kouddous شريف عبد القدوس (@sharifkouddous) August 8, 2020
Намойиш вақтида амалдаги ҳукмрон тузумни ағдаришга чақириқлар бўлган, шунингдек, йиғилган «Инқилоб!», деб ҳам ҳайқирган. Рамзий дорнинг ўрнатилиши эса норозилик намойишининг кулминациясига айланган — бу, намойишчиларнинг фикрича, масъулиятсизлиги ва коррупцияга ботгани портлашга олиб келган амалдорлар учун бир огоҳлантиришдир. Намойишчилар кўтарган плакатларда «Истеъфо ё дор!» деб ёзилган эди.
Намойишчилардан бири Associated Press’га берган интервьюсида бу дор «Ливанда сўнгги 30 йилдан бери ҳокимият тепасида турган» одамларга мўлжалланган. Унда, жумладан, Ливан президенти Мишел Аун ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг суратлари «осилди». CNN’нинг қайд этишича, рамзий дор бундан 100 йил аввал Усмонли салтанати расмийлари исён кўтарган ливанликларни осган жойда қад ростлаган.
Protesters have hung nooses in #Beirut’s Martyrs Square that they say are for the politicians / government. The anger is palpable - many injured people here. Some are saying that they have prepared a “big surprise” for the authorities. Today is going to be a long one. pic.twitter.com/wN5Hgq5PF4
— Bel Trew (@Beltrew) August 8, 2020
https://twitter.com/HorLevnon/status/1292116865293189120
Айрим намойишчилар полициячилар ва ҳарбийларга қарата тош отган, бошқалари эса тўсиқларни бузиб ўтиб, Ливан парламентига бостириб киришга уринган. Бунга жавобан полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Шундан сўнг фаоллардан кимдир парламент йўлида турган юк машинасини ёқиб юборган. Ливан «Қизил Ҳоч» ташкилоти маълумотига кўра, тўқнашувлар вақтида камида 700 киши жабрланган.Байрутдаги намойишлар вақтида хавфсизлик кучлари ходимларидан бири ҳалок бўлган, яна бир неча нафари ўқотар қуролдан яраланган.
https://twitter.com/timourazhari/status/1292112638516908032
Намойишчилар ва куч ишлатар тузилмалар ходимлари ўртасида тўқнашувлар бошлангач, норозилик акцияси иштирокчиларининг бир қисми 4 августдаги портлаш вақтида зарар кўрган Ливан Ташқи ишлар вазирлиги биносига бостириб кирган. «Ал-Жазира»нинг хабар беришича, намойишчиларнинг бу гуруҳига Ливан армиясининг истеъфодаги зобитлари бошчилик қилган. Намойишчилардан бири эгаллаб олинган бино «инқилоб штаби» эканини мегафон орқали эълон қилган. Намойишчилар Ливаннинг яна учта — иқтисодиёт, энергетика ва атроф-муҳит масалалари вазирликлари биноларига бостириб кирган; шунингдек, Ливан Банклари ассоциацияси биноси ҳам эгалланган. Шундан сўнг шаҳарга қўшимча ҳарбий кучлар киритилган.
Protestors have taken over the #Lebanon economy ministry, throwing down a rain of documents and a picture of President Michel Aoun. A man next to me shouts “focus on the bills man, tear up my bills.” pic.twitter.com/RAHtyOyk6K
— Timour Azhari (@timourazhari) August 8, 2020
Байрутда тўқнашувлар авжига чиқаётган бир вақтда, Ливан бош вазири Ҳасан Диаб мамлакат аҳолисига мурожаат йўллаган (қайд этиш жоиз, рамзий дорда, жумладан, унинг сурати ҳам бор эди). У мамлакатда муддатидан аввалги парламент сайловлари ўтказилсагина, Ливан инқироздан чиқа олишини таъкидлаган. «Бизга янги сиёсий элита ва янги парламент керак», — деб, бош вазир муддатидан аввалги сайловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваъда берган. Шунингдек, Диаб портдаги портлаш бўйича суриштирув ишлари барча айбдорлар аниқланмагунича давом этишини қўшимча қилган.
Мавзуга доир:
- «Ҳаммаси даҳшатли тушга ўхшарди». Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео)
- Байрут устида заҳарли булутлар. Ливанликларни қандай муаммолар қийнамоқда?
- Фото: Байрут порти ва унинг атрофи — портлашдан аввал ва кейин
- Байрутдаги портлаш: ўнлаб қурбонлар, минглаб жароҳатланганлар. Асосий маълумотлар
- Байрутдаги портлаш ва унинг оқибатлари — суратларда
Изоҳ (0)