• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди

    Ўзбекистон Сенатининг 7 август куни бўлиб ўтган олтинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги шакллантирган ва юритаётган «темир дафтар» тизими айрим ҳудудларда аҳоли норозилигига олиб келаётганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Танзила Норбоева.

    Танзила Норбоева.
    Фото: Ўзбекистон Сенати ахборот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев 30 июль куни «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Фармонга мувофиқ, бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилиб, ушбу маблағлар 1,7 миллион ёрдамга муҳтож аҳоли, 3,7 миллион пенсионер ва 2020 йил якунига қадар 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган эди.

    Мазкур бир марталик моддий қўллаб-қувватлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатлари («темир дафтар»)га киритилган оилаларга ажратилиши кўзда тутилган эди. Сенат ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева мазкур йўналишда учраётган муаммоларга эътибор қаратди ва «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизимини танқид қилди.

    Мавзуга доир: 

    • Сергелида муҳтожларга пул тарқатилиши масаласи кўтарилди. Масъуллар аҳоли билан учрашди
    • Ўзбекистонда ёрдам пули тарқатилишига оид эътирозли видеолар тарқалмоқда. Маҳалла вазирлиги хавотирга ўрин йўқлигини билдирди
    • Деновда муҳтож оилалардан қайтариб олинган ёрдам пули яна ўша оилаларга қайта тарқатилди
    «Амалиётда кўрдикки, ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида айрим ҳудудларда норозиликлар юзага келди. Одамлар ‘темир дафтар’га ҳақиқатан камбағал ва кўмакка муҳтож оилалар четда қолиб, етарлича даромадга эга бўлганлар киритилганидан шикоят қилмоқда. Тизимда очиқлик, шаффофлик йўқ», — деди Сенат раиси.

    Унинг таъкидлашича, бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизим фаолиятини танқидий кўриб чиқиши керак, сабаби одамлар маҳалла тизими вакилларининг нохолислигидан кўп шикоят қилмоқда.

    «Президент маҳалла тизими обрўсини кўтариш, халққа янада яқинлаштириш бўйича барча шароит ва имкониятларни яратиб берди. Шунга қарамай, айниқса, қуйи бўғинлар эскича иш услубидан воз кечолмаяпти. Маҳалла идоралари ходимларининг дунёқараши ўзгармаяпти. Уларда аҳоли билан ишлаш, конструктив мулоқот қилиш кўникмалари етишмайди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига олиб келмоқда. Одамларнинг маҳалла идораларига бўлган ишончи ва ҳурматига путур етяпти», — дея таъкидлади Норбоева.

    Шу ўринда, маҳалла идоралари вакилларининг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиши мақсадга мувофиқлиги айтилди. Шунингдек, «темир дафтар»ни шакллантириш ва юритиш тизими очиқ, шаффоф бўлиши, тизимга замонавий ахборот технологияларини жорий этиш муҳимлиги қайд этилди. Айниқса, давлат томонидан муҳтож оилалар учун ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида инсон омилини максимал даражада қисқартириш бугунги кун талаби экани таъкидлаб ўтилди.

    Мавзуга доир:

    • «Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади» — Танзила Норбоева
    • Танзила Норбоева: СЭС мутасаддилари 1,75 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган
    • Танзила Норбоева олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалганини танқид қилди

    08.08.2020, 11:45   Изоҳ (0)   25735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов» — Абдулазиз Комилов

    08.08.2020, 11:10

    COVID-19’га чалинган беморларни қабул қилган ва уларни даволашда давлат стандартларини бузган хусусий клиникаларнинг лицензияси суд орқали бекор қилинади

    08.08.2020, 08:21

    Коронавирус билан касалланган беморларни шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жазоланади

    08.08.2020, 07:00

    Ўзбекистонда 7 август куни 690 кишида коронавирус аниқланди. Янги касалланиш ҳолатлари камайди

    08.08.2020, 00:15

    Ўзбекистонда фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларини алдашга урингани маълум қилинди

    07.08.2020, 23:57

    Қарши шаҳридаги телевидение журналистлари телеканал биноси учун берилган ер тортиб олингани учун ижарада туриб ишлашга мажбур бўлмоқда

    07.08.2020, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.