Футбол бўйича Беларусь чемпионатининг 21-турида «Энергетик-БГУ» 8 август, шанба куни «Неман»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Шаҳбоз Умаровнинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан сўнг Александр Свипера боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бунга меҳмонлар иккинчи бўлим дебютида жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур натижадан сўнг минскликлар 31 очко билан 6-ўринга кўтарилди. «Неман» (38) эса иккинчи ўринни банд этган.
Беларусь Олий Лигаси
21-тур баҳси
8 август, шанба
«Энергетик-БГУ» — «Неман» 1:1
Голлар: 1:0 – 12 Свипера, 1:1 – 47 Жуковски.«Энергетик-БГУ»: Макавчик, Основ (Мавату, 28), Сокол, Мирошников, Свирепа, Юдчиц, Носко, Башилов, Мусаханян (Совпел, 46), Бакич, Умаров.
«Неман»: Дудар, Кантария, Василев, Кадимян (Яцкевич, 75), Жуковский, Забелин, Слабашевич, Якимов, Марушич, Яблонский, По (Иванов, 82).
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (20), Совпел (66).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!