• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бугун ҳам британияликларни даҳшатга солаётган маньяк. 130 йилдан буён шахси аниқланмаган Чавақловчи Жек ҳақида

    Викториан давридаги Лондоннинг ишчилар синфига қарашли туманлари жуда бир ғалати жойлар эди: қашшоқлик, антисанитария, ифлосликлар ва ахлоқсизликлар макони. Айнан шу муҳитда Буюк Британиянинг энг даҳшатли афсоналаридан бири – Чавақловчи Жек лақабли қотил пайдо бўлди... «Дарё» 130 йилдан буён шахси аниқланмаган жиноятчи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    XIX аср охиридаги Лондон ҳам хаёлий, ҳам ҳақиқий бўлган кўплаб фожиаларга гувоҳ бўлган. Бироқ 1888 йилда Буюк Британия пойтахти бошидан кечирган қонли ва даҳшатли воқеалар фонида Оскар Уайльд ва Артур Конан Дойлнинг ҳикоялари жуда беозор воқеалар бўлиб туюлади.

    Адабиёт ва кино бу борада турли хил ақл бовар қилмас назарияларга тўла бўлса-да, Уайтчпелдаги ушбу шафқатсиз қотилликлар, аслида, ким томонидан содир этилганига ҳалигача аниқ жавоб топилмаган. Келинг, аввало Чавақловчи Жек кимлиги ва нима учун унинг номи бугунги кунда ҳам кўплаб британияликларни даҳшатга солишини билиб олайлик.

    Бироз тарих

    1888 йилда Лондоннинг камбағал туманлари порох тўлдирилган бочкага ўхшарди: турли муҳожирларнинг кўплиги, авж олган ичкиликбозлик, қашшоқлик, ишсизлик, фаҳш ва вирусли касалликларнинг доимий авж олиб туриши. Ушбу гадойтопмас туманнинг кварталларидаги аҳоли норозилиги шу қадар эдики, бадавлат туманларнинг аҳолиси бу ерларга қадам босишга ҳам қўрқарди. Иш жойларининг етишмаслиги шаҳар кўчаларида жуда кўп фоҳишалар пайдо бўлишининг сабабларидан бири бўлди, бир йил давомида полиция 62 та фоҳишахонани фош этди ва булар қидириб топилганларигина эди.

    Чавақловчи Жек

    Албатта, бундай муҳитлар жамиятга шафқатсизлик ва ахлоқсизликдан бошқа ҳеч нарса бера олмайди. 1888 йил кузида Лондонни мисли кўрилмаган жиноятлар ларзага солди: серияли қотил нафақат фоҳишаларни ўлдирарди, балки у фавқулодда «маҳорат» билан ўз қурбонларининг ички аъзоларини олиб ташларди. Қотил ўзининг машҳур лақабини мухбирларга йўллаган хатларидан бири туфайли олган, хатда у ўз қилмишларини тан олган ва «Чавақловчи Жек» дея имзо чеккан. Бироқ тадқиқотчилар ушбу хатни сохта деб аташади, айниқса, ўша пайтда бу мавзудаги сохта хабарлар жуда кўп бўлган.

    Турли хил версиялар Чавақловчи Жек бешдан 15 нафаргача инсоннинг бошига етган деган қарашларга эга. Аммо кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, қурбонлар бешта бўлган: барчаси фоҳишалар эди, ҳаммаси бўғзидан сўйилган, учтасининг ички аъзолари олиб ташланган. Бугунги кунда уларни Чавақловчи Жекнинг «Беш қурбони» деб аташади. Баъзи тадқиқотчилар ушбу рўйхатга олтинчи аёлни ҳам қўшади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Уайтчепел қотили ўз қурбонлари сифатида енгил табиатли қизларни танлаган, шубҳасиз, қотил бу орқали жамиятни фаҳш ва парчаланишдан қутқараётганига ишонган. У ўз қурбонларини ўлдиргач, уларнинг ички аъзоларини ўта профессионаллик билан кесиб олган. Қотилнинг одам анатомиясини жуда яхши билиши унинг тиббиётга, хусусан, жарроҳликка алоқадор одам экани ҳақида кўплаб версияларни келтириб чиқарган. Кўпчилик эса бунга оддий қассобнинг ҳам маҳорати етарли деб ҳисоблайди.

    Жаҳаннамдан келган хат

    Чавақловчи Жекнинг фаоллиги 1888 йилнинг кузида авжига чиқди. Мисли кўрилмаган ваҳшийликлар билан бир қаторда, жиноятчи (ёки унинг тақлидчилари) ошкораликка мойил эди ва жамият томонидан тан олинишга интилди. Қидирув бошланганидан бери полициячилар ва журналистлар иқрорлик хатларига кўмилиб кетган. Албатта, уларнинг аксарияти ҳазил ёки кимнингдир хаёлпарастлиги эди, лекин бу уюмлар орасида ҳақиқий қотилнинг қўли билан ёзилган бир нечта хабарлар ҳам бор эди.

    Хатларнинг энг даҳшатлиси «Жаҳаннамдан» деб номланган хат эди. Унга инсон буйрагининг бир қисми жойланганди. Муаллиф иккинчи ярмини қовуриб еганини даъво қилган.

    Тахминлар ва назариялар 

    Даҳшатли қотилни топиб жазолай олмаган полициянинг ожизлиги, турли хил тадқиқотлар, назариялар ва тахминлар учун асос бўлди. Ҳаттоки ўзларини рипперологлар деб номловчи «олимлар» бор. Улар ҳали ҳам Уайтчепел қотилининг ҳақиқий исмини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

    Польшалик муҳожир

    Масалан, ўтган йили ана шундай тадқиқотчилардан бири Рассел Эдвардс томонидан ўтказилган ДНК текширувларининг натижалари эълон қилинди. Агар ушбу натижаларга ишонадиган бўлсак, қотил полшалик муҳожир Аарон Косминский экан, у 1881 йилда Буюк Британияга кўчиб кетган ва ўша пайтлар бу ишда гумонланувчи сифатида кўрилган. Қурбонлардан бирининг ёнида топилган ва бизнесмен Рассел Эдвардс томонидан кимошди савдосида сотиб олинган шарфнинг ДНК таҳлили шуни кўрсатмоқда эмиш. Шарфда топилган ДНК намуналари руҳий касалхонада вафот этган Аарон авлодларининг генетик материаллари билан таққосланди. Бироқ бу тадқиқот кўплаб олимлар орасида шубҳа туғдирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Рус фельдшери

    Бошқа бир назария эса жиноятчининг рус илдизлари борлигини таъкидлайди. Бу қандайдир Франциядан Лондонга қочиб келган фельдшер Острогов бўлиб, ўз вақтида француз полицияси бир фоҳишанинг ўлдирилишини ундан гумон қилган. Остроговнинг касби ҳам қотилнинг тиббиёт илмидан хабардорлиги ҳақидаги назарияларга жуда мос тушади. Бироқ гумон қилинаётган жиноятчи Британия адлия тизимидан Санкт-Петербургга муваффақиятли қочиб, у ерда ҳам судланган ва руҳий касалхонага юборилган.

    «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китобининг муаллифи 

    Шубҳасиз, энг кулгили назария бу Чавақловчи Жекнинг таниқли ёзувчи Льюис Керролл эканлигидир. 1996 йилда тадқиқотчи Ричард Уоллис ушбу мавзу бўйича бутун бир китобини нашр этди. Муаллиф, Керроллнинг асарларида ёзувчининг жиноий фаолиятини тасдиқловчи анаграммаларни топганини даъво қилади. Гўёки агар сиз Керроллнинг китобларидан бир нечта жумлаларни олиб, ҳарфлар ўрнини алмаштирсангиз, сиз Уайтчепел қотилининг ваҳшийликлари тўғрисидаги ҳикояни топасиз. Адолат юзасидан шуни таъкидлаш керакки, ўз даврида Керроллнинг обрўси тоза эмас эди, аммо «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китобининг муаллифи томонидан қилинган ваҳшиёна қотилликларга ишониш қийин.

    Жек – бренд

    Даҳшатли ва қонли афсоналар ҳар доим одамларнинг эътиборини жалб қилиб келган ва агар талаб мавжуд бўлса, таклиф ҳам, албатта, топилади. Уайтчепел қотили ҳақида кўплаб китоблар ва қўшиқлар ёзилган, ўнлаб фильмлар суратга олинган ва ҳатто бир нечта компьютер ўйинлари ҳам мавжуд. Аммо Шерлок Холмс образидан фойдаланиб келадиган ёзувчи Майкл Дибдин ҳаммасидан ўтиб тушди. У Чавақловчи Жекни Холмс фош қилгани тўғрисидаги асарини эълон қилди: Жек эса кутганингиздай профессор Мориарти бўлиб чиқди. Жуда жўн ва энса қотар даражадаги сюжет.

    Ҳар куни Лондонда Жек ўз ваҳшийликларини амалга оширган жойларга саёҳатлар уюштирилади. Икки соатлик экскурсия 10 фунт стерлингга тушади. Яқинда пойтахтда Чавақловчи Жек музейи очилди, аммо бу феминистик ҳаракат фаоллари орасида катта норозиликларни келтириб чиқарди.

    Хулоса

    Кўриб турганингиздек, Чавақловчи Жек бу ярим афсона ва ярим ҳақиқатларга йўғрилган персонаждир. Унинг шахси бундан қарийб 130 йил олдин аниқланмагани йиллар ўтгани сари бошланғич воқеалардан бизни узоқлаштираверади, қаерда афсона қаерда ҳақиқат аниқлашни иложи бўлмай қолади. Аммо яқин тарихда яна бир қотил яшаб ўтганки, унинг шахси ҳам, қилмишлари ҳам аниқ эди... Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    07.08.2020, 11:12   Изоҳ (0)   111037
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гурбангули Бердимуҳамедов 53-китобини ёзиб тугатди

    07.08.2020, 08:17

    Қозоғистонда 2 миллион нафардан кўпроқ аҳоли COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши бепул эмланади

    07.08.2020, 06:41

    Лукашенко ўзига атайин коронавирус юқтирилганини маълум қилди

    07.08.2020, 06:20

    Тожикистон—Қирғизистон чегарасида яна отишма кузатилди. Бир нафар тожикистонлик ҳалок бўлган, қирғиз чегарачиси яраланган

    06.08.2020, 22:55

    Россияда таълим олаётган чет эллик талабаларга патентсиз ишлашга рухсат берилди

    06.08.2020, 19:13

    Тожикистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси маълум қилинди

    06.08.2020, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.