• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкидан ажратилган 500 миллион доллар кредитни ўзлаштириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев 6 август куни Жаҳон банки иштирокида «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. Йиғилишда Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2020 йилнинг 23 июлида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари аграр тармоққа ажратилаётган инвестициялардан тўғри фойдаланиш, юқори натижа берадиган лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

    Президент кўрсатмасига мувофиқ, лойиҳаларни ишлаб чиқишда фанни ривожлантиришга, илғор технологияларни жорий этишга устувор аҳамият қаратилган. Хусусан, жалб қилинаётган маблағнинг 87 миллион доллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 10 та илмий-тадқиқот муассасаси, 4 та ихтисослашган марказ фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга ажратилади.

    Шунингдек, 70 миллион доллар кўчатлар етказиб бериш, фитосанитария, геоахборот ва сертификатлаш хизматларини кўрсатадиган агрохизмат марказларини ташкил этишга йўналтирилади. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш учун берилаётган 10 миллион доллар ҳисобига ерларнинг ҳосилдорлиги, тупроқ таркиби таҳлили, зарур минерал ўғитлар тури ва миқдори, солиқ, транспорт-логистика ва маҳсулотлар бозорлари ҳақида маълумотлар олиш имкони яратилади.

    Йиғилишда сув хўжалиги, чорвачилик, карантин, кадастр, молия, солиқ ва бошқа тегишли идоралар маълумотлар базасини ушбу тизимга интеграция қилиш муҳимлиги таъкидланди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигига илмий-тадқиқот муассасалари ва ихтисослашган марказларни Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида жойлаштириб, лаборатория ускуналари ва техникалар билан таъминлаш, вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги коллежлари негизида уларнинг филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ушбу муассасаларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, хориждан консултантлар жалб қилиб, уларни ўқитиш бўйича топшириқлар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ҳар бир илмий-тадқиқот муассасаси ва марказ илмий ишланмаларини сотадиган тижорат ташкилотига айланиши зарурлигини таъкидлади.

    «Қишлоқ хўжалигини илм билан қилмасак, харажатларимиз натижа бермайди. Ҳар бир лойиҳа манфаатдорликни таъминлаш, рентабелликни оширишга хизмат қилиши керак. Пировард маррамиз – экспорт. Илмий асосланган, стандартларга мос маҳсулот чиқарилса, бозор топилади», – деган Шавкат Мирзиёев.

    Кооперативлар ва кластерларни ривожлантиришга мўлжалланган 200 миллион доллар ҳудудлар ўртасида тақсимланган. Бундан ташқари, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан Фарғона водийси учун қўшимча 54 миллион доллар ҳамда Хоразм вилоятига 100 миллион доллар маблағ ажратилган.

    Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади.

    Интенсив боғ майдонларини кенгайтиришга 65 миллион доллар йўналтириш белгиланган. Хусусан, бунинг ҳисобидан Тошкент вилоятида 500 гектар, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғона ва Самарқандда 300 гектардан, Жиззахда 250 гектар, Қашқадарё ҳамда Сурхондарёда 200 гектардан, Қорақалпоғистонда 100 гектар майдонда янги усулдаги интенсив боғлар яратилиши режалаштирилган.

    Хабарда айтилишича, мутасаддиларга қисқа муддатда ерларни ажратиб, келгуси йил баҳорда боғларни фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди. Яна 65 миллион доллар эвазига замонавий агрологистика марказлари ва комплексларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати 500 миллион долларлик қарз битимини имзолаганди. Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 миллион доллар ва 224 миллион доллар миқдорида молиялаштирилади.

    06.08.2020, 20:42   Изоҳ (0)   40785
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ночор аҳволда қолган фарғоналик аёл ўзини электр узатиш устунидан ташламоқчи бўлди

    06.08.2020, 20:12

    Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига янги ректор тайинланди

    06.08.2020, 19:58

    Ўзбекистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари кузатилмагани маълум қилинди

    06.08.2020, 18:35

    Термиз шаҳар ҳокимлиги ходимларининг 70 фоизидан ортиғи коронавирусга чалингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик бунга муносабат билдирди

    06.08.2020, 18:11

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    06.08.2020, 18:03

    Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси август ойида хорижий давлатларга режалаштирилган рейсларни бекор қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

    06.08.2020, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.