Футбол бўйича Coca-Cola Суперлигасининг июль ойидаги энг яхши ўйинчиси деб «Қўқон-1912» ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов топилди.
Холмуҳаммедов умумий овозларнинг 41 фоизини қўлга киритган. Футболчи ўтган ойда 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Мурод бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирган:
- Санжар Турсунов ( ОКМК) — 2 та ўйин, 2 та гол;
- Сардор Собирхўжаев («Пахтакор») — 3 та ўйин, 1 гол, 2 та ассист;
- Шаҳзод Убайдуллаев («Металлург») — 3 та ўйин, 2 та гол;
- Эрен Дердийок ( «Пахтакор») — 3 таўйин, 2 та гол.
Шунингдек, ОКМК ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновнинг «Қўқон-1912» дарвозасига узоқ масофадан киритган тўпи ойнинг энг яхши голи деб топилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)