«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг янги мавсуми олдидан таркибни кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқчи.
Sky Sports нашрининг хабар қилишича, «Валенсия»дан сотиб олинган Ферран Торрес ва «Борнмут»дан олиб келинган Натан Акедан ташқари «шаҳарликлар» яна беш нафар янги футболчи сотиб олмоқчи.
«Манчестер Сити»нинг асосий мақсади марказий ва қанот ҳимоячилари сотиб олиш, шунингдек, жамоани тарк этаётган Давид Сильва ва июнда 32 ёшни қаршилаган Серхио Агуэрога ўринбосар топиш ҳисобланади.
Инглиз клубининг асосий мақсади «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес бўлиб турибди. Шунингдек, «Манчестер Сити» «Атлетико»га Жоау Феликс трансфери борасида ҳам сўров юборган. Жамоа марказий ҳимояни «Наполи» етакчиси Калиду Кулибали билан тўлдирмоқчи.
Аввалроқ «Манчестер Сити» раҳбарияти таркибни кучайтириш учун Пеп Гвардиолага 300 миллион евро ажратиши хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)