Американинг So Flo Jeeps фирмаси Jeep Gladiator’ни 38 дюймли ғилдираклар ва қизил «кўзли»-фараларга эга «махлуқ»қа айлантирди. Қора ранг ва тўлиқ қайта ишланган олд қисм пикапни янада важоҳатли кўрсатади, деб хабар беради Motor.

Фото: So Flo Jeeps

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, Gladiator-«махлуқ» узайтирилган асосга эга, ғилдираклари 6х6, йўлни ёритириш тизими 120 миллиметрга оширилган. Олд ва орқа «подвеска»лар ўзгаришсиз қолган, руль бошқаруви такомиллаштирилган. Танлов учун пикапнинг иккита модификацияси таклиф этилмоқда: 500 от кучига эга 6,2 литрли бензинда ҳаракатга келадиган Corvette двигатели ёки 300 от кучига эга дизелли мотор. Машиналар нархи мос равишда 140 ҳамда 150 минг долларни ташкил этади.

Фото: So Flo Jeeps

Тюнерлар асосий эътиборни пикапнинг олд қисмига қаратган бўлиб, оловли-қизил фараларни қўшган. Бу қўрқинчли фильмлардаги махлуқларнинг кўзини ёдга солади. Шунингдек, ҳаво айлантиргичга эга янги капот ҳамда сохта радиатор панжараси ўрнатилган.