«Борнмут» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда «шаҳарликлар» матбуот хизмати маълум қилди.
25 ёшли нидерландиялик футболчи «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
Sky Sports хабарига кўра, инглиз клуби Аке трансферига 41 миллион фунт стерлинг сарфлаган.
Жорий мавсум Натан Премьер Лигада 29 та ўйин ўтказиб, 2 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» «Валенсия»дан Ферран Торресни сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)