Kia компаниясининг Америкадаги офиси K5 бизнес седанига бағишланган ноодатий реклама билан бўлишди. Жанубий Корея автомобиль ишлаб чиқарувчиси иккита Kia K5 моделининг ўн метрли трамплиндан сакрагани тасвирланган видеоролик тайёрлади.

Фото: Kia

Ҳайратланарли трюкни модернизациялашган Kia K5 GT профессионал ҳайдовчилар амалга оширган. Узунлиги 4,9 метрга етадиган Kia спорт седанлари саҳнадан сакраб ўтиши учун муҳандислар унинг конструкциясини максимал даражада енгиллаштирган ва хавфсизлик каркасини ўрнатган.

Маълумотларга кўра, модернизацияга учраган Kia K5 бир қатор экстремал роликда суратга тушади, трамплиндан амалга оширилган сакраш эса компаниянинг АҚШдаги кўп серияли промоушенларининг бир қисмига айланади. Корея фирмаси маркетологларининг таъкидлашича, Kia K5 тарғиботи худди автомобиль каби динамик ва мазмунга бой бўлади.