Бу овқатни дунёнинг кўплаб ресторанлари менюсидан топишингиз мумкин. Барча маҳсулотларни ўзида жамлаган бу овқатнинг тарихи жуда қизиқ.
Афсонага кўра бефстроганов рецепти XIX асрда француз ошпази Строганоф томонидан ўйлаб топилган. Ошпаз қаттиқ бифштекс ва қовурилган мол гўшти еёлмайди. Натижада мол гўштини қаймоқ соуси билан аралаштирганда гўшт бўлаклари жуда юмшоқ ва сувли бўлади. Қаймоқли бефстроганов рецепти 1871 йилда Елена Молоховнинг машҳур овқат китобида пайдо бўлади.
Келинг, энди рецепт билан танишамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- 800 гр мол (лаҳм) гўшти
- 2 дона пиёз
- 100 гр сариёғ
- бир чимдим туз
- бир чимдим майда қора қалампир
- 2 стакан мол гўшти бульони
- 250 гр қаймоқ (20%)
- 1 чой қошиқ томат пастаси
- 2 ош қошиқ ун
- 30 гр сариёғ
- бир чимдим туз
- бир чимдим майда қора қалампир
- Гўштни яхшилаб ювинг. Қуритиб, қобиғини тозаланг. Туз ва мурч сепиб, «пакет»га ўраб, музлатгичда 2 соат ёки бир кеча қолдиринг.
- Гўштни олиб, 0,5 см қалинликда ингичка қилиб кесиб олинг ва уларни майда «кубик»ларга бўлинг. Пиёзни тозалаб, ярим ҳалқаларга бўлинг.
- Сариёғни юқори оловда қиздириб, мол гўшти ва пиёзнининг бир қисмини солиб, олтин жигарранг бўлгунча қовуринг ва уни бошқа идишга солинг.
- Идишни яна қиздириб, пиёз ва гўштнинг қолган қисмини ҳам шу тарзда қовурасиз.
- Соус учун сариёғни қирғичдан ўтказиб, унни аралаштирасиз ва 2 дақиқа қовурасиз. Бульонни солиб, силлиқ бўлгунча «венчик» билан аралаштирасиз.
- Кейин қаймоқ ва томат пастасини ҳам соласиз. Таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, паст оловда қайнатасиз.
- Қовурилган гўштни ҳам соусга солиб, аралаштирасиз. Қайнаш ҳолатига келгач, гўштнинг сифатига қараб, яна 5-15 дақиқа қайнатасиз.
Изоҳ (0)