• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳабибулло Оқилов «Плаквенил» билан боғлиқ турли баҳс-мунозарали саволларга жавоб қайтарди

    Дунё бўйлаб кенг муҳокамаларни келтириб чиқараётган «Плаквенил» (гидроксихлорохин) дори воситаси Ўзбекистон тажрибасига кўра, ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Бемор билан мулоқотда бўлганларга ҳам профилактика сифатида мазкур дори ҳафтасига 2 та таблетка бериляпти. Бу ҳақда 3 август, душанба куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Тадбирда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг таъкидлашича, ЖССТ «Плаквенил»нинг коронавирусни даволашдаги таъсирини ўрганиш бўйича бошлаган ишини якунига етказмаган.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Плаквенил»нинг коронавирусни даволашдаги таъсирини ўрганиш бўйича 26 май куни ишчи гуруҳини ташкил этди. Аммо ўрганиш ишларини охиригача етказмасдан, текширувлар тўхтатилгани тўғрисида 3 июнь куни маълумот берди.

    Кейин ЖССТ барча давлатларга Lancet журналида чоп этилган маълумотларни асос сифатида кўриб чиқинглар, деб тавсия берди. Юқорида айтганимдек, ташкилот текширувларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ тузди. Бир ҳафтадан сўнг «Биз бу текширувларни тўхтатяпмиз. Натижаси ҳали номаълум, биз бунга яна қайтамиз», дея мавзуни ёпди. Бу «Плаквенил» мавзусининг сиёсий масала эканини кўрсатади», деди Алимов.

    ССВ вакили Ҳабибулло Оқиловнинг фикрича, Ўзбекистон ўз тажрибасига асосан, «Плаквенил»дан фойдаланмоқда ва бу самара беряпти.

    «ЖССТ топшириқ берадиган ташкилот эмас, у фақат тавсия берувчи ташкилот. Унинг тавсияларини қабул қилиш-қилмаслик ҳар бир давлатнинг ўзига боғлиқ.

    Ўзбекистон март ойидан бери шу кунгача коронавирус билан курашиб, бу борада ўз тажрибасига эга бўлди. Шунинг учун биз бошқаларнинг тажрибасига қарамасак ҳам бўлади.

    Бизнинг тажрибамизга кўра, «Плаквенил» ишлаяпти, ўз самарасини кўрсатяпти. Даволаш протоколининг 6-версияси – ҳозир амал қилаётган вариантида ҳам «Плаквенил» бор. У фақатгина касалликнинг бошланғич босқичида, яъни биринчи 3-5 кунда берилса, ўз самарасини кўрсатмоқда.

    Бундан ташқари, бемор билан мулоқотда бўлганларга профилактика сифатида «Плаквенил»дан ҳафтасига 2 та таблетка бериляпти. Бу ҳам протоколга киритилган. Лекин ҳар битта версияга «Бу вақтинча қабул қилинган қўлланма», деб ёзиб қўйилган. Эртага, индинга, кейинги ҳафтага маълумотлар ўзгарадиган бўлса, бунга яна ўзгартиришлар киритилаверади. Бугунги кунга келиб, бу дори бизда қабул қилинган ва истеъмол қилинмоқда.

    Бир неча ҳафта олдин мамлакатимизда 12 минг нафар бемор даволаниб чиққанини ва уларнинг аксарияти «Плаквенил» қабул қилганини айтгандим. Сўнгги статистика бўйича даволаниб чиққан 16 минг 838 нафар беморнинг ҳам кўп қисми «Плаквенил» олган. Чунки шифохоналарда даволанаётганларнинг аксарияти битта схема асосида даволанмоқда ва мана шу ижобий таъсир кўрсатмоқда», деди Оқилов.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Штаб аъзоси «Плаквенил»ни профилактика мақсадида ичиш мумкинлиги ҳамда ушбу дорининг Ўзбекистон тажрибасидаги ижобий таъсирини тасдиқловчи тадқиқотлар ўтказилмаганлигига тўхталаркан, хусусан, шундай деди:

    «АҚШ давлат раҳбари, Бразилия президенти Болсонару ҳам коронавирусдан профилактика учун «Плаквенил» ичди.

    Америкада коронавирус шифохоналарида ишлаётган ўзбек мутахассислари билан гаплашганимизда, улар ҳам «Плаквенил» бўйича турли ёндашувлар борлигини, аммо шифохонада ишлаётганларнинг ҳаммаси профилактика учун шу дорини ичаётганини айтишди. Шунинг учун ҳам биз уни протоколга киритдик ва касалликка чалинганлар билан биринчи мулоқот қилганларга тавсия этяпмиз.

    «Плаквенил»нинг Ўзбекистонда даволаш протоколидан чиқарилиб, кейин яна киритилгани бутун дунёда кузатилмоқда. Lancet журнали шундай ёзгани учун кўпчилик уни протоколдан чиқарди, журнал мақоласини қайтариб олгач, аксарият давлатлар яна уни қўллашга қайтди. Биз ҳам ўз тажрибамизга қайтдик. Бу доридан воз кечганимизда касаллик кўрсаткичлари салбий томонга ўзгарди, буни кўрдик.

    Ҳозир бу дорининг тажрибамиздаги таъсирини тадқиқот қилишга вақт ҳам, эҳтиёж ҳам йўқ. 16 минг 300 нафардан зиёд тузалиб чиққан беморларнинг касаллик тарихи бор. Улар архивда камида 25 йил туради. Улар асосида кўп тадқиқотлар қилинади, унда хулосалар чиқарилишига аминман», деди Ҳабибилло Оқилов.

    04.08.2020, 07:26   Изоҳ (0)   31937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда чартер рейсдан қолиб кетган ўзбекистонликлар юзасидан расмий изоҳ берилди

    04.08.2020, 06:59

    Ҳабибулло Оқилов: Ҳақиқатан ҳам статистикадаги коронавирусдан вафот этганлар сони билан реал ҳаётдаги ўлимлар сони орасида тафовут бор

    04.08.2020, 01:33

    Магистратурага ҳужжат топширган ва ҳужжатлари рад этилган абитуриентларга камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча вақт берилди

    04.08.2020, 00:37

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19’ни амбулатор ҳамда уй шароитида даволаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқди

    04.08.2020, 00:22

    Ўзбекистонда 3 август куни 748 кишида коронавирус аниқланди. Аҳволи оғир беморлар сони 1100 нафардан ошиб кетди

    03.08.2020, 23:59

    «Коронавирус сабаб GTL заводи қурилишида ишлаётган ишчилар сони 11 мингдан 2 минггача камайиб кетди» – Энергетика вазирлиги

    03.08.2020, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.