Илон Маск компанияси томонидан яратилган Crew Dragon космик кемаси Ерга қайтиб келди. Бортида астронавтлар Дуглас Хёрли ва Роберт Бенкен бўлган кема Мексика қўлтиғига келиб қўнди, деб хабар беради NASA.

Космик кема 2 август куни Тошкент вақти билан соат 04:35 да станциядан ажралган. Crew Dragon’нинг Ерга етиб келишига 19 соат вақт кетган. Ҳисоб-китобларга кўра, космик кема Атлантика океанининг Флорида қирғоқларига келиб қўниши керак эди.

Аввалроқ Crew Dragon космик кемаси Ерга қайтиш учун Халқаро космик станциядан ажралгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан яратилган Crew Dragon космик кемаси 30 май куни Халқаро космик станция томон учирилган эди. 31 май куни эса Crew Dragon ХКСга муваффақиятли туташган.