• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда январь–июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди

    Ўзбекистонда 2020 йил январь–июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, 2020 йилнинг июнь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқилган методика бўйича республиканинг 101 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Унда 490 та фуқарони ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 25,9 минг нафар фуқаро қамраб олинди.

    COVID-19 пандемияси даврида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган карантин чора-тадбирлари меҳнат бозорига сезиларли даражада таъсир кўрсатгани аниқланган.

    Ўтказилган тадқиқот натижалари республикада ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоиз ташкил этганлигини кўрсатган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврида 9,1 фоизга тенг бўлган. Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,9 миллион кишини ташкил этди. Унга кўра, 16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 20,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса 17,4 фоизни ташкил қилган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, меҳнат ресурслари сони 19 миллион кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга кўпайган бўлса COVID-19 пандемиясиянинг иқтисодиёт субъектлари фаолиятига салбий таъсири натижасида иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ёки 671 минг кишига камайиб, 12,7 миллион кишини ташкил қилди.

    Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг расмий секторда банд бўлган аҳоли сони 5,5 миллион кишини ташкил қилиб, 2019 йил шу даврга нисбатан 0,2 фоизга ёки 12,4 минг кишига камайди.

    Бунда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган айрим чеклов чора-тадбирлар сабабли якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 167,5 минг (46,4 фоиз) га камайиб кетганлиги ҳисобига юзага келган бўлса, 131,2 минг ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳисобига расмий бандлар сони кескин камайиш олди олинди.

    Тадқиқот натижаларига кўра республикадан ташқарига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетганлар сони 2 миллион кишини ташкил этган, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 553,2 минг, 2020 йилнинг 1-чорак якунига нисбатан эса 232,1 минг кишига камайган.

    Мавзуга доир: Олмалиқда кунлик ишга чиқаётган 121 нафар фуқародан 8 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлашга рози бўлди. Қолганлар маоши кам, деб рад этган

    Норасмий секторда банд бўлганлар сони (хорижда ишлаётган меҳнат мигрантларини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 2,1 фоизга ёки 105,3 мингга камайиб, 5,1 миллион кишини ташкил этмоқда. Бунда асосан вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар (108,4 мингга камайган), меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан оилавий корхоналарда ва тадбиркорларда ишловчилар (87,6 минг), рўйхатдан ўтмасдан ва тегишли рухсатномасиз фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар (110,6 минг) сони камайди.

    Шу билан бирга карантин чора-тадбирлари даврида уйда ўтирган фуқаролар сони ошганлиги ҳамда фуқароларнинг шахсий томорқаларни ривожлантириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар бериш дастури ҳажми кескин ортганлиги учун деҳқон ва шахсий томорқаларда банд бўлганлар сони 201,1 мингга ортган.

    Тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши норасмий секторда бандлар улушини камайтириш имкониятини бермоқда.

    Республикада иқтисодий нофаол аҳоли сони 2019 йил мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Ушбу кўрсаткич ўтказилган тадқиқот давомида тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари карантин чора-тадбирлари даврида вақтинчалик ўз фаолиятларини тўхтатиб туришларини ва чекловлардан сўнг қайта тиклаш ниятини билдириб, бошқа фаолият билан шуғулланмасликни афзал кўраётганлиги сабабли ошганлигини кўрсатди.

    2020 йилнинг январь июнь ойларида, айниқса COVID-19 пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмашатиш мақсадида меҳнат органлари томонидан 588,2 минг (30 ёшгача бўлганлар 159,9 минг ва аёллар 229,4 минг) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатилди.

    Хусусан, 501,1 минг нафари доимий иш ўринларига ишга жойлайтириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди, 15 минг нафар ишсизлар касб-ҳунарга ўқитилди, 27,0 минг нафар ишсиз шахсларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

    Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 24,8 минг нафар фуқаро шахсий томорқаларида, 15 минг нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида аъзо сифатида бириктирилиб, банд қилинган, 3 минг нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилган, 256 та иш берувчига меҳнат органлари йўлланмаси билан ишга олинган 2,3 минг нафар ишсизларнинг касбий малакасини оширганлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ишга олганлиги учун моддий кўмак ажратилган.

    Мавзуга доир:

    • «Пандемия даврида 27 минг нафар ишсизга 20 миллиард сўмга яқин нафақа тўлаб берилди» – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари
    • Шавкат Мирзиёев иш ўрни яратиш бўйича яхши натижа кўрсатмаган туман ва ташкилот раҳбарларини ишдан олди
    • «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистондаги ишсизларга нималарни ваъда қилмоқда?

    03.08.2020, 16:13   Изоҳ (0)   9400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонга Германияда ишлаб чиқарилган коронавирус тестини таҳлил қилувчи кўчма ускуна олиб келинди

    03.08.2020, 15:43

    Фарғонада буюм бозорлари, хусусий боғчалар, гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар ўз фаолиятини бошлади

    03.08.2020, 15:28

    Тарихий сурат: Ислом Каримов билан қилинган илк селфи

    03.08.2020, 15:19

    Китоб туманида буюм бозори ва ошхоналар фаолиятига рухсат берилди

    03.08.2020, 14:49

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: Касалликнинг ўпка ҳажмига таъсир кўрсатиши оғир кечиши ва ўпканинг жароҳатланишига боғлиқ

    03.08.2020, 14:44

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    03.08.2020, 13:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36

    “Барселона” футболчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

    Спорт | 26 август, 12:34

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.