Ўзбекистон Марказий банки 4 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,1 сўмга кўтарилиб, 10 210 сўмни ташкил қилмоқда. Евро эса 125 сўмга кўтарилиб, 12 021 сўмга етди. Шу билан бирга, рубль 4,9 сўмга арзонлашиб, 137 сўмни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ доллар курси 6 ҳафталик ўсишдан сўнг биринчи бор пасайгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)