Италиянинг Генуя шаҳрида 2018 йил август ойида қулаб тушган ва 43 кишининг ўлимига сабаб бўлган кўприк ўрнида янги кўприк очилмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Янги кўприк устидан биринчи бўлиб Италия президенти Сержо Маттарелла ўтади. Ҳавога самолётлар кўтарилади ва осмонни Италия байроғи ранглари билан безайди. Очилиш маросимида кўприк қулашида ҳалок бўлганларнинг исмлари ўқиб эшиттирилади ва Италия мадҳияси янграйди.
Янги кўприк италиялик архитектор Ренцо Пьяно томонидан лойиҳалаштирилган ва унга Генуя Сан Жоржио номи берилади.
Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Генуя шаҳрида жойлашган 45 метр баландликдаги кўприк 2018 йилнинг 14 августида қулаганди. Кўприк қулаши 43 кишининг умрига зомин бўлган.
Изоҳ (0)