«Матч-ТВ» шарҳловчиси ва россиялик инсайдер Нобел Арустамян қишда РПЛнинг бир қатор клублари Остон Ўруновни сотиб олишни истамагани ҳақида гапирди.

Фото: РПЛ

«Ҳозирда барча ўзбекистонлик Остон Ўруновни муҳокама қилмоқда. Ким уни ўз жамоасида кўришни хоҳламайди дейсиз: ЦСКА, «Спартак», «Динамо», «Рубин».

У қишда «Уфа» келди. Унининг трансфери учун 200 минг доллар ёки евро тўланди. Уни бир қатор жамоаларга таклиф қилишганини биламан. «Ростов» рад этди, ЦСКА хоҳламади. Олишмади, қизиқ эмас деб ҳисоблашди», — дейди Арустамян.

Остон Ўрунов фаолиятини Москванинг «Спартак» жамоасида давом эттиришга яқин турибди. Москваликлар унинг трансфери 2 миллион евро сарфлаши, Остоннинг маоши эса йилига 600 минг евро бўлиши хабар қилинганди.

«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.

Остон Ўрунов кеча пайдо бўлиб қолган футболчи эмас. Бунга ушбу видео орқали гувоҳ бўлишингиз мумкин (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!