1 август куни Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 835 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Беморларнинг

  • 396 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 184 нафари Тошкент вилоятида;
  • 98 нафари Бухоро вилоятида;
  • 36 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 32 нафари Андижон вилоятида;
  • 30 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 15 нафари Наманган вилоятида;
  • 14 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 5 нафари Навоий вилоятида;
  • 4 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, 27 июлдан бери соғайиш кўрсаткичи бўйича кунлик рекорд ҳар куни янгиланмоқда. 1 августга келиб биринчи марта бир кунда коронавирусдан соғайганлар сони 800 нафардан ошди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.