• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нукусда Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди

    Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қарийб 50 йиллик фаолияти давомида улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани, Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, шаҳар ва овулларни обод қилиш, аҳоли турмушини яхшилаш учун ўзини аямай меҳнат қилганини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Қорақалпоқ заминида, Орол ҳалокати юз берган ўлкада яшаб меҳнат қилиш – бу ҳақиқий матонат. Муса Ерниязов ана шундай қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди. У 18 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси деб аталмиш ўта масъулиятли ва шарафли вазифада самарали фаолият олиб боргани буни яққол тасдиқлайди», — деди давлат раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Муса Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари сифатида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини ривожлантириш учун муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшгани ёдга олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Аллоҳ таоло Муса оғани мана шундай муборак Қурбон ҳайити ва жума кунларида ўз раҳматига олганида ҳам бир хислат борлигидан далолат, дейиш мумкин. Барчамиз учун қадрли бу инсон ҳаётда ўзидан яхши ном, яхши из ва хотиралар қолдирди. ‘Юрт учун фидо бўлиш – ўлим эмас, аслида қайта туғилиш’, дейди донолар. Муса Ерниязовнинг номи ва ёрқин хотираси ҳам бугун қайта туғилмоқда, тарих саҳифаларига абадий муҳрланмоқда», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шарап Уснатдинов, «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақличева, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абатбай Данияров Муса Ерниязовнинг эл-юрт манфаати йўлидаги серқирра фаолияти, одамларга яхшиликларини эсга олди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Вазирлар Кенгаши аъзолари ва кенг жамоатчилик марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтириб, сурати тагига гуллар қўйди.

    Қуръон тиловат қилинди.

    Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси халқимиз қалбида доим сақланиб қолади», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг қабрини зиёрат қилгани хабар қилинганди.

    Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовда 24 июнь куни коронавирус аниқланган. У Республика ихтисослаштирилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Қорақалпоғистон ССВ ахборотига кўра, Муса Ерниязов бир ой оғир аҳволда бўлган. 31 июль куни эса Муса Ерниязов вафот этди.

    01.08.2020, 18:00   Изоҳ (0)   50807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда моддий ёрдам пулларини тарқатишда қонунбузарликлар юз берса, прокуратурага мурожаат қилиш тавсия этилди

    01.08.2020, 17:41

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 24,5 мингдан ошди

    01.08.2020, 17:30

    Коронавирусга чалинган Тойлоқ тумани прокурори 58 ёшда вафот этди

    01.08.2020, 17:18

    Буйраги трансплантация қилинган 59 ёшли аёл Тошкентда коронавирус асоратларидан вафот этди

    01.08.2020, 16:53

    «Бу ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаганларнинг барчасига эмас». Тошкентда 30—31 июлда «темир дафтар»даги оилаларга 25 млрд сўм тарқатилди

    01.08.2020, 16:40

    Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

    01.08.2020, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.