«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия 37-туридан ўрин олган «Сампдория»га қарши баҳсда (4:1) дубль муаллифига айланди.
Швециялик футболчининг «Милан» сафида А Сериядаги голлари сони 51 тага етди.
Шу тариқа Златан «Интер» ва «Милан» сафида Италия чемпионатида камида 50 тадан гол урган илк футболчига айланди. Ибрагимович «Интер» либосида 57 та гол уришга муваффақ бўлган.
38 ёшли футболчи А Серия 2019/20 йилги мавсумида 17 ўйин ўтказиб, 9 та гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Златан Ибрагимович оддий гол ура олмайди. Унинг ижросидаги топ-10 голни томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)