Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Сериянинг 37-турида доирасида ўтказилган «Наполи»га қарши ўйинда (2:0) ўз номига гол ёздириб қўйди.
Бу 22 ёшли аргентиналик футболчи учун Италия чемпионатининг ушбу мавсумидаги 14-гол бўлди.
Шу тариқа Лаутаро миллий чемпионатларда гол уриш борасида шахсий рекордини ўрнатди. Бундан олдин у 2017/18 йилги мавсумда Аргентинанинг «Расинг» жамоаси сафида 13 та гол уришга муваффақ бўлганди.
2019/20 йилги мавсумда у А Сериянинг 34 та учрашувида майдонга тушиб 14 та голдан ташқари, 7 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Қайд этиш жоиз, Лаутаронинг хизматларига «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг «Интер» билан шартномаси 2023 йил 30 июнида якунига етади. Футболчининг товон пули 111 миллион евро қилиб белгиланган.
Лаутаро Мартинеснинг энг сара голлари тўпламини томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир: Лаутаро ёки Неймар? «Барселона»га ким кўпроқ зарур?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)