Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади.
Презентация шаклидаги муҳокамада бош вазир, марказий муассасалар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга жалб этилган бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган суратларда Шавкат Мирзиёевни ниқоб таққан ҳолда кўриш мумкин. Қайд этиш жоизки, Шавкат Мирзиёевнинг ниқоб таққан ҳолдаги сурати илк бор эълон қилинди.
Изоҳ (0)