2020 йил 23 июль куни Жиззах вилояти Мирзачўл тумани «Ўзбекистон» ҚФЙ ҳудудида 29 ёшли фуқаро бошқарувидаги Cobalt 4 ёшли болани уриб юборган. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Ҳудуд» информацион дастурида хабар қилинган.
Оқибатда 2016 йилда туғилган бола туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Шунингдек, лавҳада Жиззах шаҳрида Malibu велосипедда кетаётган мактаб ўқувчисини уриб юборгани ва ўсмирнинг тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот берилган.
Аввал 2020 йил 16 июнда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида юз берган ЙТҲда 5 яшар бола, 4 июлда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида Nexia ва Damas русумли автомашиналар ўртасида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлгани оқибатда Damas йўловчилари 42 ёшли Э.С. ва 47 ёшли Ш.Э. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этгани, 24 июль куни «ЗИЛ»дан сакраб қолган 18 ёшли А.С. ҳамда Lacetti уриб юбориши оқибатида 5 ёшли Т.Э. ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)