Футбол бўйича Россия Кубоги финалида «Зенит» ва «Химки» жамоалари 25 июль, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувда устунлик «Зенит» футболчиларида бўлди, бироқ ўйиндаги ҳисоб 84-дақиқага келиб очилди. Питерликлар тўпурари Артём Дзюба пенальтини аниқ бажариб учрашувдаги ягона голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа «Зенит» ўз тарихида 4 марта мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу жамоа учун умумий ҳисобда 20-совринга айланди.
Россия Кубоги
Финал баҳси
25 июль, шанба
«Зенит» — «Химки» 1:0
Гол: 1:0 – 84, пенальти Дзюба.«Зенит»: Кержаков, Караваев (Смолников, 90), Ракицкий, Иванович, Дуглас Сантос (Дриусси, 76), Барриос, Оздоев (Жирков, 76), Кузяев, Малком (Шатов, 89), Дзюба, Азмун (Сутормин, 89).
«Химки»: Лантратов, Тихий, Гапон, Данилкин, Смирнов (Кухарчук, 65), Боженов, Трошечкин, Корян (Алиев, 81), Мартусевич, Полярус (Конате, 88), Дядюн (Барков, 64).
Огоҳлантиришлар: Дядюн (35), Азмун (37), Боженов (39), Ракицкий (63), Барков (90), Кухарчук (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)