«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Лидс» устози Марсело Бьелсани каталон клуби бошқарувида кўрмоқчи, дея хабар қилмоқда The Sun.
2019/20 йилги мавсум якунларига кўра аргентиналик мутахассис «Лидс»ни Англия Премьер Лигасига олиб чиққанди. Бироқ унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум ўз якунига етади.
Таъкидланишича, Месси ва «Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен ўртасидаги муносабатлар кескин бўлиб турибди. Жамоа президенти Хосеп Мария Бартомеу «Барселона» бошқарувига Хавини олиб келиш ниятида. Месси эса бош мураббий лавозимида ватандошини кўрмоқда.
Аввалроқ Бьелса «Лилль», «Лацио», «Марсель», «Атлетик» клублари, шунингдек, Чили ва Аргентина терма жамоаларида фаолият олиб борган. У «Атлетик» билан Испания Кубоги ва Европа Лигаси финалига қадар етиб борган.
Лионель Мессининг «Эль-Класико»лардаги топ-5 голини томоша қилинг (видео)Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)