«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
15:35, 25.07.2020 86505

Таниқли шахсларга тегишли энг қимматбаҳо уйлар (фото)

Мухлислар учун кумирларининг ижодидан ташқари шахсий ҳаёти ва яшаш жойи ҳам қизиқ бўлган. Эътиборингизга машҳурлар яшайдиган уй суратларини тақдим қиламиз. Ушбу уйлар суратига қараб завқланиш, нархини билгандан кейин эса ҳайратда қолиш мумкин.

Женнифер Лопес ва Алекс Родригеснинг 6,6 миллион долларлик уйи

Фото: «Яндекс Дзен»

Юлдузли жуфтлик Maлибу оролидаги ҳашаматли уйлардан бирини сотиб олганига ҳали кўп бўлмади. Умумий майдони 410 квадрат метрни ташкил қиладиган мазкур уй тўртта ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, уй кинозали ва фитнес-студия ҳамда саунани ўз ичига олади.

Жастин ва Хейли Бибернинг 8,5 миллион долларлик уйи

Фото: «Яндекс Дзен»

Хонанда ва модель яшайдиган 9 та ётоқхона, 14 та ювиниш хонасидан иборат уй 12 108 квадрат метрни ташкил қилади. Ҳовуз, теннис кортини ичига олган уйда иккита ошхона, катта овқатланиш хонаси, 15 кишилик уй кинотеатри, шунингдек, профессионал бар ва фитнес-марказ бор.

Риз Уизерспун ва Жим Тотнинг 11,9 миллион долларлик уйи

Фото: «Яндекс Дзен»

Риз ва унинг турмуш ўртоғи Жим Тот истиқомат қиладиган уй майдони 8,652 квадрат метрни ташкил қилади. 6 та ётоқхона, 8 та ювиниш хонасини ичига оладиган уйда яна меҳмонхона спа-салон, алоҳида гардероб ва ҳовуз бор.

Мила Кунис ва Эштон Кутчернинг 10 миллион долларлик уйи

Фото: «Яндекс Дзен»

Жуфтликнинг уч қаватлик уйида 5 та ётоқхона ва ювиниш хона, меҳмонхона, ошхона ва овқатланиш хонаси бор. Уйнинг иккинчи қаватида ҳар бири ювиниш хонасини ўз ичига олган оилавий ётоқхона жойлашган. Биринчи қаватда бўлса меҳмонхона, хизматчилар хонаси, тренажёр зал ва сауна мавжуд. Уй ташқарисида эса боғ ва очиқ ошхона ва барли терраса жойлашган. Шунингдек, ҳовуз ва спа-салон уй кўркига кўрк қўшиб туради.

Жессика Альба ва Кэш Уорреннинг 10 миллионлик уйи

Фото: «Яндекс Дзен»

Лос-Анжелесда жойлашган, қаймоқ ранг интерьерлар билан безалган, шифтлари баланд, террасаси бор, атрофида дарахт ва ўсимликлар экилган мазкур уй Жессика Альбанинг орзуси бўлган.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c