«Ливерпуль» Англия Премьер Лигасида ўзининг тарихий рекордини ўрнатди.
Премьер Лиганинг 37-тур учрашувида Юрген Клопп шогирдлари «Челси»ни мағлуб этди (5:3). Бу мерсисайд клуби учун ушбу мавсум АПЛдаги 31-ғалаба бўлди. Squawka хабарига кўра, «Ливерпуль» 128 йиллик тарихида илк марта бундай натижага эришган.
Шунингдек, «Ливерпуль» АПЛда ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини 59 та ўйингача узайтириб олди. Жамоа 2017 йилдан бери ўз майдонида ўтказиладиган учрашувларда ютқазмаяпти. Бу Англия футболининг кучли тўртлик дивизионлари тарихидаги учинчи энг яхши серия ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» 31-турдан сўнг чемпионлик масаласини ҳал қилган.
Муҳаммад Салоҳнинг АПЛдаги дастлабки 50 та голини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)