Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб мамлакатларда болаларни энг хавфли касалликларга қарши эмлаш тўхтатилган ёки қолдирилган, бутун дунёда оиладаги зўравонликлар кучаймоқда ва очлик хавфи ошмоқда. БМТ энг кўп зарар кўрган мамлакатлар аҳолисига ёрдам бериш учун 10,3 миллиард доллар миқдорида ёрдам сўрамоқда.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Ушбу маблағлар COVID-19’га қарши глобал гуманитар ёрдам режасини амалга оширишга йўналтирилади. Ушбу режа ҳақида март ойида маълум қилинганди, ўшанда буни амалга ошириш учун 2 миллиард доллар талаб этилаётганди. Бироқ ҳозирча 1,7 миллиард доллар тўпланган халос. Май ойидаги қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, ёрдам режасига 6,7 миллиард доллар зарурлиги маълум бўлди.

Режа қабул қилинганидан тўрт ойгина ўтиб вазият шу қадар жиддий тус олдики, қийин аҳволда қолган 63 та давлатга ёрдам кўрсатиш учун эндиликда 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ зарур. БМТнинг маълум қилишича, йил бошида 110 миллион одамга ёрдам кўрсатиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич икки баробардан ошиб кетган — сайёранинг 250 миллион аҳолиси ёрдамга муҳтож.

Ёрдамга Африка мамлакатлари, Лотин Америкаси давлатлари, Афғонистон ва Бангладеш каби Осиё давлатлари, шунингдек, Яқин Шарқдаги Ироқ, Сурия, Ливан ва Яман кўпроқ муҳтож. Уни таъминлаш учун ЯИмга 4,9 миллиард доллар керак бўлади, яна 500 миллион доллар оммавий очарчиликнинг олдини олишга сарфланади.

БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) маълумотларига кўра, коронавируснинг болаларга таъсири узоқ вақт давом этади ва ортга қайтариб бўлмас оқибатларни юзага келтиради. Пандемия дастлабки тўрт ой ичида 28 йилдан буён биринчи бор кўкйўтал, бўғма ва қоқшолга қарши уч карра асосий эмлашни олган болалар сони кескин камайган. Қизамиққа қарши эмлаш дастурлари эса 30 мамлакатда тўхтатилган ёки қолдирилган.

Дунёнинг 150 мамлакатидан бўлган 1,2 миллиард бола мактаблар ёпилгани сабаб ўқишларини давом эттира олмаяпти. Бу уларнинг психологик ҳолатига таъсир кўрсатмоқда, шунингдек, у таълим соҳасидаги тенгсизликни кузайтирмоқда.

Ташкилот пандемия бошланганидан ва турли мамлакатларда карантин жорий этилганидан бери аёллар ва қизларга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолатлари тез суръатлар билан кўпайиб бораётганига бир неча бор эътибор қаратган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, карантиннинг ҳар уч ойида қўшимча 15 миллион оилавий зўравонлик ҳолатлари мавжуд.

Пандемия пайтида ҳимоясизлар кўпроқ ёрдамга муҳтож бўлмоқда: шаҳардаги камбағаллар, очлар, жинсий зўравонлик хавфи остидаги аёллар ва қизлар, ногиронлар ва руҳий касалликлари бўлган кишилар, кексалар, болалар ва ўспиринлар.

Гуманитар режа нафақат тиббий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Аввало, одамларга озиқ-овқат, тоза ичимлик суви, уй-жой, нормал санитария-гигиена шароитларини яратиш, зўравонликдан ҳимоя қилиш ва тирикчилик билан таъминлашга ёрдам бериш керак.

Аввалроқ ЖССТ коронавирус дунёда тўрт сценарий асосида тарқалаётганини маълум қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар