Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Переснинг жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан хизматларидан кўнгли тўлмоқда.
Журналист Эдуардо Инданинг El Chiringuito эфирида айтишича, Перес франциялик мутахассисга муддатсиз шартнома таклиф қилмоқчи ва унга жамоани ўзи истаган вақтга қадар бошқариш ҳуқуқини тақдим қилиш ниятида. Шунингдек, Перес Зидан кетишга қарор қиладиган бўлса, унга клуб спорт директорлиги лавозимини таклиф қилган ҳолда, жамоадаги спортга оид ишларни унинг ихтиёрига топширмоқчи.
Таъкидланишича, функционер Зиданни «Реал»нинг Алекс Фергюсони тимсолида кўрмоқда. Афсонавий шотландиялик мутахассис 27 йил мобайнида «Манчестер Юнайтед»га бош мураббийлик қилган ва клубнинг муҳим қарорларини чиқаришда иштирок этганди.
Мавзуга доир: Зидан «Реал» бошқарувидаги 11-совринга эга чиқди. У ҳар 19 ўйинда битта соврин ютмоқда
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)