Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Ювентус» — «Лацио» учрашуви 20 июль, душанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Ювентус»

Фото: «Ювентус»

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди, ҳар икки жамоада бир қанча имкониятлар юзага келган бўлса-да танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим дебютида Криштиану Роналду икки бор римликлар дарвозасини ишғол қилди. Дастлаб пенальтини аниқ амалга оширган португалиялик футболчи, орадан уч дақиқа ўтиб Пауло Дибаланинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозасини аниқ нишонга олди. Бунда меҳмонлар ўйин якунланиши арафасида Чиро Иммобиленинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.

Мазкур ғалабадан кейин туринликларнинг очколари 80 тага етди ва «Ювентус» энг яқин таъқибчиси «Интер»ни 8 очкога ортда қолдирмоқда «Лацио» (69) эса 2-ўринга кўтарилиш имкониятини кўкка совуриб, 4-поғонада қолди.

А Серия

34-тур баҳси

20 июль, душанба

«Ювентус» — «Лацио» 2:1

Голлар: 1:0 – 51, пенальти Роналду, 2:0 – 54 Роналду, 2:1 – 83, пенальти Иммобиле.

«Ювентус»: Шенсни, Алекс Сандро, Бонуччи, де Лигт, Бентанкур, Куадрадо, Рэмзи (Матюиди, 57), Рабьо, Дуглас Коста (Данило, 57), Дибала (Ругани, 89), Роналду.

«Лацио»: Стракоша, Ачерби, Луис Фелипе (Фалбо, 89), Баштуш, Лаццари (Моро, 89), Пароло, Андерсон (Вавро, 66), Каталди (Андерсон, 75), Милинкович-Савич, Иммобиле, Кайседо (Адекане, 66).

Огоҳлантиришлар: Андерсон (37), Алекс Сандро (60), Бонуччи (82), Данило (88).

34-турдан сўнг мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: А Серия

Фото: А Серия

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)