Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2020 йил 20 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 165 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 17 314 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 135 таси Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 10 таси Сурхондарё вилоятида;
  • 6 таси Фарғона вилоятида;
  • 2 таси Сирдарё вилоятида;
  • Шунингдек, 4 тадан ҳолат Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда 20 июль кун давомида жами 562 та янги касалланиш ҳолати (соат 10:00 да +214 ва соат 17:00 да +183) қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 44 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 11 нафар, жами 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалган.

Ўзбекистонда COVID-19 касаллигидан соғайганлар сони 9 463 нафарни (55 фоиз) ташкил қилди. 7760 нафар бемор белгиланган стандартлар бўйича даволанишни давом эттирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк