Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2020 йил 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183 нафарга кўпайиб, уларнинг умумий сони 17 149 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланганларнинг

  • 29 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
  • 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, 214 кишида коронавирус аниқланиб, инфекция юқтирганлар сони 16 966 нафарга етганди.

20 июль куни айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 9387 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 7672 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.

ССВ айни пайтгача коронавирусга чалинган 90 кишининг вафот этгани ҳақида хабар берди, «Дарё» ҳисоб-китоби бўйича вафот этганлар сони 92 нафарни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)