Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2020 йилги АҚШ президентлиги сайловларида иштирок этишини маълум қилган рэпер Канье Уэст Чарльстон шаҳрида биринчи бор сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув видеоси WCBD-TV каналига жойлаштирилган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Fox’нинг ёзишича, учрашувга бир неча юз киши ташриф буюрган ва барчадан ниқоб тақиш сўралган. Канье Уэстнинг ўзи эса йиғилганлар олдида эгнига зирҳли нимча кийган ҳолда чиқиш қилган, сочи эса «2020» шаклида олинган. У микрофондан фойдаланмаган. Учрашув бир соатга яқин давом этган.

Billboard нашрининг маълум қилишича, учрашув давомида Канье Уэст абортлар мавзусига тўхталиб ўтган. У барча тақиқларга қарши эканлигини билдирган, бироқ фарзандини дунёга келтиришга қийналган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш таклифини билдирган. «Фарзанди бор ҳар бир одам миллион доллар ёки шунга ўхшаш моддий рағбат олиши керак», — дейди Уэст.

Унинг сўзларига кўра, рэпернинг отаси онасини аборт қилдиришга кўндирмоқчи бўлган. «Отам шу қадар бандлиги сабаб Канье Уэст дунёга келмаслиги мумкин эди», — дейди рэпер. Уэстнинг таъкидлашича, рафиқаси Ким Кардашьян биринчи марта ҳомиладор бўлганида у аборт масаласини муҳокама қилган, бироқ натижада улар болани сақлаб қолишга қарор қилган. Уэст бу гапларни айтаётиб, йиғлаб юборган.

Шунингдек, рэпер учрашув давомида қуроллар, бир жинслилар мавзуларига ҳам тўхталиб ўтган. Variety’нинг ёзишича, Уэстнинг чиқиши ижтимоий тармоқларда мусиқачининг руҳий соғломлиги тўғрисида бир қатор саволларни юзага келтирган.

Эслатиб ўтамиз, тахминан икки ҳафта олдин рэпер 2020 йилнинг ноябрида АҚШ президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этмоқчилигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар