Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россияда коронавирус эпидемияси бошланганидан буён касаллик тасдиқланганларнинг 12 123 нафари вафот этди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабнинг 17 июль, жума кунги маълумотларига таяниб Meduza хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Хусусан, сўнгги суткада касаллик тасдиқланганларнинг 186 нафари вафот этган. Сутка давомида 6406 кишида коронавирус қайд этилган. Бир кун аввал бу кўрсаткич 6428 нафарни ташкил этганди.

Мамлакатда эпидемия бошланганидан буён умумий ҳисобда 759 203 киши касалланган. Аксарият касалланиш ҳолати Москва шаҳрида (575 киши), Свердлов вилоятида (301 киши) ва Ханти-Мансийск автоном округида (225 киши) қайд этилган.

Россияда сўнгги суткада коронавирус беморларининг 7681 нафари, умумий ҳисобда эса 539 373 нафари соғайган.

«Роспотребнадзор» берган маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги бир суткада 311 мингта тест ўтказилган бўлса, шу пайтга қадар ўтказилган тестлар сони 24,3 миллионтага етган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова