Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг «Челси» клуби «Реал»нинг Ла Лигадаги ғалабасидан Эден Азар учун бонус олади, дея хабар бермоқда ESPN.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Манбага кўра, инглиз клуби «Реал» дан 10—15 миллион фунт стерлинг олади, чунки Азарнинг шартномасига Мадрид клубининг Испания чемпионатидаги ғалабаси учун бонуслар тўғрисида банд киритилган.

«Реал» Азарни 2019 йилнинг июнь ойида ўз сафига қўшиб олган. «Реал» бу трансфер учун бонуслар билан ҳисоблаганда, тахминан, 130 миллион фунт стерлинг сарфлаган.

Бельгиялик футболчи Ла Лиганинг 2019/20 йилги мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 6 та голли узатма амалга оширди. Қайд этиш жоиз, Азар жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Мавзуга доир: Рамосдан Азаргача. Жозе Моуриньо билан муроса қилолмаган футболчилар ҳақида

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади