Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлигаси 9-турида ўзини кўрсата олган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.
Ушбу жамоадан жами 7 клуб футболчилари жой олган. Муборакнинг «Машъал» жамоасидан 3 футболчи танланган бўлса, «Пахтакор» ва «Металлург»нинг икки нафардан ўйинчиси рамзий жамоага киритилди.
Рамзий терма жамоа қуйидагича кўринишда:
Дарвозабон: Раҳим Давронов («Машъал»);
Ҳимоячилар: Самандар Шукуруллаев («Машъал»), Аббос Отахонов («Металлург»), Бобур Акбаров («Қўқон-192»), Нажмиддин Нормуродов («Машъал»);
Яримҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов (ОКМК), Ойбек Бозоров («Насаф»), Одил Ҳамробеков («Пахтакор»), Шавкат Саломов («Сурхон»), Евгений Чумак («Металлург»);
Ҳужумчи: Игор Сергеев («Пахтакор»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)