• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда «ўзини эплолмаган» ва банкдан қарздорлиги бўлган ғишт заводи аукционда сотилди. Бироқ заводнинг собиқ эгалари буни тан олмаяпти

    Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида бир неча йилдан бери «ўзини эплолмаган» ва тайинли иш бажармаган ғишт заводи банкдан қарздорлиги сабаб аукционда сотилди. Заводни сотиб олиб, қарийб бир миллиард сўм инвестиция киритган тадбиркор эса заводнинг собиқ эгалари қаршилигига учрамоқда.

    Баҳром Холиёров.

    Баҳром Холиёров.
    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Баҳром Холиёровнинг айтишича, мазкур муаммо уч маротаба Олий суд томонидан кўриб чиқилиб, тадбиркор фойдасига ҳал қилинган бўлса-да, тадбиркор ҳалигача сотиб олган объектида иш бошлай олмаган.

    Фото: «Дарё»

    «2018 йил 19 февраль куни E-ijro auksion’да қатнашиб, ‘Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш’ АЖга қарашли Китоб туманининг «Севаз» ҚФЙ, Сариосиё қишлоғида жойлашган Китоб ғишт заводини 690 миллион сўмга сотиб олдик. Хитой давлатидан 592 миллион сўмга ғишт ишлаб чиқарувчи дастгоҳ келтириб, ўрнатдик. Қарийб 26 миллион сўмга трансформатор қўйдик. 268 миллион сўмга қаровсиз қолган ҳудудни тозалаб, иссиқхона учун жой ҳозирладик. 85 миллион сўмга эса ғишт қуритиш учун жой тайёрладик. Хуллас, ғишт заводини сотиб олганимиздан сўнг ҳам яна салкам бир миллард сўм маблағ сарфлаб, шарт-шароит яратган бўлсак-да, ишлолмаяпмиз. Сабаби заводнинг собиқ эгалари бунга қаршилик кўрсатмоқда», — дейди «Насаф нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖ раҳбари Баҳром Холиёров.

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг айтишича, ғишт заводи аукционда сотилган бўлишига қарамай, шу пайтга қадар заводга эгалик қилиб келган «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раҳбарияти асоссиз баҳоналар билан тадбиркорнинг иш бошлашига тўсиқ бўлмоқда.

    Китоб ғишт заводининг ғишт ишлаб чиқарувчи дастгоҳи.

    Китоб ғишт заводининг ғишт ишлаб чиқарувчи дастгоҳи.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖга қарашли Китоб ғишт заводи самарали фаолият юритиши учун 2015 йил МЧЖ мақомини олган. Ва Ойбек Эшов раҳбарлигида мустақил фаолиятини бошлаган. 2016 йилнинг 9 ноябрь куни Асака банкнинг Қашқадарё вилоят филиалидан ғишт ишлаб чиқариш учун кўмир сотиб олиш мақсадида 200 миллион сўм кредит олган. Кредит ўз вақтида қайтарилмагани боис, 35 миллион сўм қарздорлик юзага келгани ва маблағ мақсадли фойдаланилмаётгани учун банк раҳбарияти 2017 йил 3 июль куни завод директори Ойбек Эшовга огоҳлантириш хати берган. Завод раҳбариятини огоҳлантирган банк беш банк иш кунида қарздорлик бартараф этилмаса, судга мурожаат қилишини маълум қилган.

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Китоб ғишт заводи раҳбариятига Асака банкнинг огоҳлантириш хатлари кор қилмагандан сўнг бундан норози бўлган банк судга мурожаат қилади. 2017 йилнинг 17 ноябрь куни мазкур ишни кўриб чиққан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди банкнинг 181 миллион 836 сўм пули ва 3 миллион 460 минг сўм кредит фоизини ундириш ҳақида қарор чиқаради ва гаровдаги ғишт заводи биносини мулкий мажмуа сифатида бошланғич нархини 250 миллион сўм баҳолаб, сотувга қўяди. Мазкур иш ижроси юклатилган МИБ Китоб туман бўлими эса 2017 йилнинг 28 декабрь куни завод раҳбариятига мурожаат қилиб, завод электрон онлайн-аукционда сотилиши ҳақида огоҳлантиради. Ҳеч қандай жавоб бўлмагач, ғишт заводи 2018 йилнинг 5 январь куни савдога қўйилади. 2018 йилнинг 19 февраль куни «Насаф нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖ томонидан 690 миллион 494 сўмга сотиб олинади.

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    «Ғишт заводи бизнинг ташкилотимиз таркибида бўлса-да, сотувга қўйилаётгани ҳақида бизни огоҳлантиришмаган», — дейди «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ бошқарув раиси Аслиддин Раҳматов.

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Аслиддин Раҳматовнинг маълумот беришича, «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раҳбарияти ғишт заводининг сотилиши ҳақида хабар топгач, 200 миллион сўм кредитдан қарздорликни икки марта 100 миллион сўмдан бўлиб тўлайди. Аммо кеч қолади. Завод аукционда сотиб бўлинади.

    Баҳром Холиёров.

    Баҳром Холиёров.
    Фото: «Дарё»

    «Энг қизиғи, заводимиз аукционда сотиб бўлинган бўлишига қарамасдан, банк бизнинг пулимизни қабул қилди ва қарздорлик ёпилди деб хат берди. Аммо МИБ ҳам, аукцион савдони ўтказувчи масъуллар ҳам, ҳатто суд ҳам дастлаб бизни ноҳақ деб топиб, заводдан бизни мажбурий тартибда чиқариш ҳақида қарор чиқарди. Ва бизнинг ишимиз тўхтади», — дейди Аслиддин Раҳматов.

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.
    Фото: «Дарё»

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.
    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, Китоб ғишт заводи мазкур муаммолар сабаб 2018 йилдан иш фаолиятини тўхтатган. Тадбиркор Баҳром Холиёровнинг қўшимча қилишича, завод 2015 йилдан бери тайинли иш бажармаган.

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.

    Баҳром Холиёров томонидан олиб келинган янги дастгоҳ.
    Фото: «Дарё»

    «Завод сўнгги тўрт йилда йилига ўртача 400 миллион сўмдан жами 1 миллиард 200 миллион сўмлик зарар билан ишлаган, — дейди Баҳром Холиёров. — Алоҳида ‘қозон’да зарари кўриниб қолаверган ғишт заводи 2018 йилнинг 18 январь куни яна ‘Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш’ АЖ таркибига қўшиб юборилган. Бундан кўзланган мақсад эса заводнинг зарар билан ишлаётганлигини яшириш эди», — дейди Баҳром Холиёров.

    Китоб ғишт заводи.

    Китоб ғишт заводи.
    Фото: «Дарё»

    Баҳром Холиёровнинг гумони қай даражада тўғри ёки нотўғрилигини билиш мақсадида «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раҳбариятидан 2015—2017 йилларда завод ишлаб чиқарган ғишт ва ундан тушган даромад ҳақида маълумот сўрадик. Бироқ ғишт заводи раҳбарияти ҳам, «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раҳбарияти ҳам бу ҳақда расмий маълумот тақдим этолмади.

    Фото: «Дарё»

    «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ томонидан қоралама сифатида тақдим этилган, аммо тасдиқланмаган маълумотга кўра, ғишт заводи 2015—2018 йилларда 3 миллиард 689 миллион сўмлик хом ҳамда пишиқ ғишт ишлаб чиқарган. Аммо нечтаси сотилган, соф даромад қанча деган саволлар очиқ қолди.

    Китоб ғишт заводидан олиб кетилган ғиштлар рўйхати.

    Китоб ғишт заводидан олиб кетилган ғиштлар рўйхати.
    Фото: «Дарё»

    «Ғишт заводимиз 2015—2018 йилларда салкам 4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган. Аммо бу маҳсулотларнинг барчаси ҳам сотилмаган. Маҳсулот ишлаб чиқарилгани учун биз даромад ҳисобига қўшганмиз», — дейди «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ ходими Рашид Жабборов.

    Маълум бўлишича, ғишт заводи тўрт йилда салкам тўрт миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса-да, амалда 200 миллион сўмлик кредитини ҳам «ёполмаган». Демак, тўрт миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган завод 200 миллион сўм маҳсулотини ҳам сотолмаган бўлиб чиқадими?

    Фото: «Дарё»

    «Тўғри, ишлаб чиқариш бўлган. Завод умуман тўхтаб қолган дейиш хато. Аммо ишлаб чиқарилган маҳсулот фақат ва фақат нақд пулга сотилган. Кирим-чиқим пуллари расмийлаштирилмаган. Шу боис ҳам завод ўзини ўзи эплолмаган ва 200 миллион кредитини ҳам тўлолмаган», — дейди Баҳром Холиёров.

    «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раиси Аслиддин Раҳматовнинг маълумот беришича, Китоб ғишт заводи 1973 йилдан бошлаб фаолият юрита бошлаган бўлиб, 15 гектар ер майдонига эга. 2018 йилга қадар заводда 40 нафар ходим фаолият юритган.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.
    Фото: «Дарё»

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.
    Фото: «Дарё»

    «Заводнинг аукциондаги бошланғич нархи ҳам 250 миллион сўм деб кўрсатилиб, 690 миллион сўмга жуда арзон сотилган. Заводнинг ўша пайтдаги нархи 3 миллард сўмдан кам бўлмаслиги керак эди. Бу ерда банкнинг ўйини бўлган», — дейди Аслиддин Раҳматов.

    Тадбиркор Баҳром Холиёровнинг гапига кўра, завод нархининг паст кўрсатилиши ва заводнинг аукционга чиқишидан «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ масъуллари манфаатдор бўлган.

    «Заводни тўрт йил давомида банкротлик ёқасига олиб келган ва арзимаган пулга сотиб олишни мўлжал қилган ‘Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш’ АЖ масъуллари онлайн савдога бизнинг киришимизни кутмаган. Ва завод аукционга қўйилиб, сотилгунга қадар жим туришган. Натижа улар кутгандек бўлиб чиқмагач, энди судма-суд юриб, бизнинг ишимизга тўсқинлик қилишмоқда», — дейди Баҳром Холиёров.

    Ҳар икки томоннинг тортишуви заводда фаолият юритиб келаётган ишчиларга ҳам таъсир қилмай қолмаган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган завод ишчилари — Фахриддин Тўраев, Шукрулло Мусаев, Қурбонали Худоев, Иномиддин Акромовнинг айтишича, ҳар икки томон ўртасидаги можаро завод ишининг тўхтаб қолишига сабаб бўлган.

    «Ҳар ой шу заводдан 750-800 минг сўм иш ҳақи олардик. Рўзғоримиз шу ерда ўтарди. Энди эса ҳар икки томоннинг тортишуви сабаб иш тўхтатилган. Биз эса ишсизмиз, — дейди 35 йилдан буён шу заводда ишлаб келган Фахриддин Тўраев. — Ишимизни давом эттирайлик десак, Баҳром Холиёров Миллий гвардия ходимларини олиб келиб, бизнинг заводга кириб-чиқишимизга тўсқинлик қилди».

    Аниқланишича, тадбиркор Баҳром Холиёров ғишт заводини сотиб олгач, хориждан ғишт ишлаб чиқарувчи дастгоҳ олиб келган ва атрофдаги чиқиндиларни тозалаб, пишиқ ғишт учун жой ҳозирлаган. Аммо заводнинг собиқ эгалари аукцион савдо натижасини тан олмай, ҳудуддан чиқмаган.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.
    Фото: «Дарё»

    «Насаф нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖ раҳбарияти эса бу ўзбошимчаликни тўхтатиш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган ва ғишт заводининг собиқ раҳбариятини мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ ҳам судга шикоят киритиб, 2018 йил 19 февралда ўтган аукцион савдо баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2019 йил 23 январь кунидаги қарорида «Насаф нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖ талаби қондирилиб, заводнинг собиқ раҳбарияти завод ҳудудидан мажбурий чиқарилиши таъкидаланади. «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ раҳбариятининг аукцион савдо баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикояти эса рад этилади.

    Мазкур ишни «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖнинг кассация шикояти асосида кўриб чиққан Хоразм вилоят иқтисодий суди ҳам рад этади. 2019 йил давомида мазкур эътирозни кўриб чиққан Қарши туманлараро иқтисодий суди ва Сурхондарё вилоят иқтисодий суди ҳам шикоятни рад этади.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.

    Баҳром Холиёров томонидан текисланган ва тозаланган ҳудуд.
    Фото: «Дарё»

    Биринчи ва кассация инстанцияларининг ажрим ва қарорларидан норози бўлган «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ шикоятини 2019 йил 19 июль куни Олий суд кўриб чиқади. Шикоят яна рад этилади.

    «Насаф нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» МЧЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖдан 678 миллион зарар ундиришни сўрайди. Суд даъвони қисман қаноатлантириб, 312 миллион сўм зарар ундириш ҳақида қарор чиқаради. Ушбу қарор апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилади. Бу орада «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ яна Олий судга мурожаат қилади. Олий суд қарорлар асосли бўлганлиги учун, 2020 йил 8 июндаги 4-1801-1902/5505 сонли ажрими билан назорат тартибидаги шикоятни қарорлар тўғри кўрилганлиги учун Судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисида ажрим қабул қилади ва аукцион ғолибини ҳақ деб топади. Бу орада «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖ яна Олий судга мурожаат қилади. Олий суд даъвони яна рад этади. Аммо 2020 йилнинг 5 июль куни «Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш» АЖнинг 2018 йил 19 февралдаги кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб ёзган шикоятини кўриб чиққан Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди ўзининг қарори билан ташкил этилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топади. Ва икки йиллик муаммонинг яна давом этишига замин яратади.

    Баҳром Холиёров.

    Баҳром Холиёров.
    Фото: «Дарё»

    «Бизни ажаблантиргани Олий суд рад этган шикоятни Шаҳрисабз туманлараро суди қаноатлантиряпти ва муаммони янада чигаллаштирмоқда. Биз эса 690 миллион сўмга заводни сотиб олганимиз етмагандек, яна салкам бир миллиард харажат қилиб, муаммога дуч келиб ўтирибмиз. Аслида, дунё тажрибасида аукцион савдо натижаси судда муҳокама қилинмайди. Бизда эса иш судда тўрт-беш марта кўрилгани етмагандек, Олий суд рад этгани, туман суди қўллаб-қувватлаб туриши жудаям кулгили», — дейди Баҳром Холиёров.

    Баҳром Холиёров бу каби серияли суд мажлислари фаолиятига зарар етказаётганини, тадбиркор сифатида тикилган маблағи даромад келтирмасдан, музлаб қолаётгани боис тадбиркорликдан совиётганини қўшимча қилди.

    «Шу пайтга қадар ғишт заводидан мақсадли фойдаланиб, даромад олмаган ‘Қашқадарё нефть-газ қурилиш ва таъмирлаш’ АЖ суд жараёнларида қатнашиб юришдан чарчамайди. Боиси, у биз каби бу ишга катта маблағ тикмаган. Биз эса вақт йўқотяпмиз, сарфлаган миллиарддан ортиқ пулимиз музлаб ётибди», — дейди Баҳром Холиёров.

    Баҳром Холиёровнинг маълумот беришича, ғишт заводини сотиб олганига ва барча шарт-шароитни яратганига қарамасдан икки йил давомида умуман ғишт ишлаб чиқармаган.

    «Ачинарлиси бу ғавғолар етмаганидек, Давлат геология ва минерал ресурлар қўмитаси раиси Бобир Исломов 2020 йил 7 апрель куни ғишт ишлаб чиқариш учун лицензия сўраб ёзган мурожаатимизга ҳалигача жавоб бермаган. Хуллас, тадбиркор сифатида фақат ва фақат зарар кўряпмиз. Билмадим, бу машмашалар қачонгача давом этади-ю, қачон биз ишни бошлаймиз, буниси қоронғу», — дейди Баҳром Холиёров.

    Яхши ниятда катта маблағ тикиб, тадбиркорлигини ривожлантиришни мақсад қилган, аммо судма-суд юришдан чарчаган тадбиркор муаммоси тез орада ечим топишидан умидвормиз. «Дарё» эса албатта мавзуга қайтади.

    15.07.2020, 23:23   Изоҳ (0)   34902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сизлар ҳозирги сиёсатимизга, халқимизга хиёнат қиляпсизлар» — Шавкат Мирзиёев COVID-19 сабабли Тошкент шаҳри ва вилояти раҳбарларини танқид қилди

    15.07.2020, 22:35

    Ўзбекистон фуқароларининг Жанубий Кореяга кириш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин

    15.07.2020, 22:22

    Наманганда хориждан қайтганидан сўнг карантин қоидаларига риоя этмаган шахс 30 дан ортиқ кишига коронавирус юқтирди

    15.07.2020, 22:10

    Европа давлатларидан 220 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди

    15.07.2020, 21:57

    Тошкент вилояти ЙҲХБ карантин пайти шахсий «дача»ларга ҳам чиқишга рухсат йўқлигини маълум қилди

    15.07.2020, 21:45

    Президент коронавирусга қарши курашни самарали ташкил қилмагани учун Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Алишер Шодмоновга ҳайфсан берди

    15.07.2020, 21:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.