Россиянинг «Уфа» клубида иккита коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда жамоа директорлар кенгаши вакили Ростислав Мурзагулов маълум қилди.
Таъкидланишича, жамоада коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган бўлса ҳам «Динамо»га қарши баҳс бўлиб ўтади. Мурзагуловнинг айтишича, жамоа машғулотлари контактсиз тизимда олиб борилган.
«Уфа» бу борада РПЛ рухсатини олган. «Динамо»га қарши ўйин 16 июль, пайшанба куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Уфа» клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳаракат қилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов клубини алмаштириши мумкин. Унга «Спартак», «Зенит» каби клублар даъвогар
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)