«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу маълумотни «Дарё»га ҳукуматдаги манбалари тасдиқлади.

Фото: «Дарё»

Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Президент фармони билан 2020 йил, 29 июнда ташкил этилганди.

Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишдир.

Маълумот учун, Акмал Бурҳонов 1981 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриатини, 2003 йили шу институтнинг магистратурасини тамомлаган. 2007 йилда Япониядаги Нагоя давлат университетини тугатиб, ушбу университет докторанти илмий унвонини олган.

2014 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2017—2019 йилларда «Тараққиёт стратегияси» марказига директори лавозимида фаолият юритган. 2019 йил бошидан буён «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ҳисобланади.