«Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Coca-Cola Суперлига 9-тури доирасида «Қизилқум»га қарши кечган учрашувдан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кўрдингиз оғир ўйин бўлди. «Бунёдкор» билан ўйиндан кейин йигитлар барчасини тушуниб олди. Кеча футболчилар тиббий кўрикдан ўтди, тест топширди. Яратганга шукур барча соғ ва саломат.
Йигитларда хоҳиш ва интилиш кучли бўлди. Ҳа, биз бундан ҳам кўпроғини истаймиз. Рақиб ҳам бу ерга мағлубият учун келмаганди. «Бунёдкор» билан ўйиндан кейин йигитларни руҳий томондан тиклашимиз керак эди. Очиғи бизга уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз ва «Сурхон» билан ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Ўйинни ўтириб таҳлил қиламиз.
Ҳа, футболчилар ҳали юқори спорт формасида эмас. Айрим футболчилар ўзига ўхшамаяпти. Исмини айтиб ўтирмоқчи эмасман. Шундай бўлса-да уларга ва бизни узоқдан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан», — дея Канчельскис сўзларини келтирмоқда «Championat.asia».
Мазкур ғалабадан кейин «Навбаҳор» очколарини 17 тага етказиб олди ва учинчи ўринга кўтарилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)