Ўзбекистонда 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 196 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 13 193 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);
  • 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
  • 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 61 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 5280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.