Қозоғистонда қатъий карантин чековлари узайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Twitter’да маълум қилди, деб ёзмоқда Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Президентнинг маълум қилишича, карантин июль ойининг охиригача узайтирилади.

«Мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилади. Эртага ҳукумат комиссияси қарор қабул қилади. Карантин унга амал қилиш шарти билан аҳоли саломатлиги учун керак», — дея ёзган Тўқаев ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Бундан ташқари, Тўқаев эҳтиёжманд кишиларга июль ойида 42 500 тангадан (1 048 000 сўм) тўланишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 5 июлдан бошлаб икки ҳафтага қатъий карантин режими жорий қилинган. 13 июль куни эса Қозоғистонда коронавирус қурбонларини хотирлаш куни дея эълон қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 59 899 киши коронавирус билан касалланган, 375 киши касаллик қурбонига айланган.