Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди. Бу ҳақда фонд томонидан маълум қилинди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Александра Колесниченко Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ахборот соҳасини ривожлантиришни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг аввалги директори, блогер Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари этиб тайинланганди.