Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари Самарқанд давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олти минг доллар сўраган ўқитувчини қўлга олди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
2020 йил 6 июль куни Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига Акбар (исми ўзгартирилган) исмли фуқаро мурожаат қилиб, ўзини Ҳусниддин деб таништирган фуқаро Самарқанд давлат университетига ўқишга киритиб қўйишини ва эвазига олти минг доллар пул сўраётганлигини билдирган.
Мазкур аризага асосан 2020 йилнинг 6 июль куни соат 18:10 да Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан тазкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Ҳусниддин фуқародан ваъда қилинган пулнинг 1,5 минг долларини олаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)