News cover

110 трлн доллар ворислари: АҚШда бойликлар турли авлод вакиллари орасида қандай тақсимланган?

АҚШда қария миллиардерлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг қўлидаги бойликлар жами 110 трлн долларга баҳоланяпти. Бироқ, меросхўрлар бу маблағга яқин орада эга бўла олмасликлари мумкин, деб ёзмоқда "The Wall Street Journal" нашри.

Молиячилар тилида "буюк бойлик трансфери" деб аталувчи ҳодиса бор. Бунда жуда бой "беби-бумер" (бабй-боомер) авлоди вафот этиши ва уларнинг фарзандлари бу пулларни мерос қилиб олиши назарда тутилади.

Аммо бу жараён АҚШда яқин орада рўй бермаслиги, бойликлар катта авлоддан ёш авлодга босқичма-босқич ўтиши прогноз қилинмоқда. АҚШда ҳозирда энг кўп бойликка эга бўлган икки авлод — булар 61 ёшдан 80 ёшгача бўлган бумерлар ва 45 ёшдан 61 ёшгача бўлган "Икс авлоди" (Ген X) вакилларидир.


Фото: The Wall Street Journal

Одамлар узоқроқ умр кўришмоқда, айниқса бадавлат америкаликлар узоқ умр кўриш (лонгевитй) учун катта маблағ сарфлашмоқда. Шунингдек, улар дабдабали саёҳатлар ва юқори даражадаги қариялар масканлари орқали ўзларига кўпроқ маблағ сарфламоқдалар. Баъзи бойлар эса ўз бойликларини аллақачон кичик қисмларда фарзандлари ва набираларига — уй сотиб олиш, ўқиш пулини тўлаш ва  дам олишлар учун бериб боришмоқда.

Улар вафот этганда, бойлик биринчи навбатда турмуш ўртоқларига ўтади. Бумерларнинг ўзлари ҳамон кекса ота-оналаридан мерос олишда давом этмоқдалар. Ўртача даромадли кўплаб америкаликлар эса умуман ҳеч нарсани мерос қилиб олмайдилар.

Брукингс институти иқтисодчиси ва Федерал захир тизимининг собиқ мулозими Жон Сабелҳаус ва унинг ҳамкасблари америкаликлар вафот этганида қолдириши мумкин бўлган жами бойликни ҳисоблаб чиқишди. Тадқиқотчилар "васият қилинадиган бойлик" 1997йилдаги ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 256 фоизидан, — 2021-йилдаги 424 фоизга ошганини аниқлашди.

Ушбу ўсишнинг ҳайратланарли 97 фоизи хонадон бошлиғи 55 ва ундан катта ёшда бўлган оилалар ҳиссасига тўғри келади. Таҳлилларга кўра, жами ўсишнинг тахминан 75 фоизи 55 ёшдан ошган энг бой 10 фоиз хонадонлар улушидир.

"Катта бойлик алмашинуви содир бўлмайдиган дунё мавжуд эмас. Бу шунчаки математика," — дейди Сабелҳаус. 

Бойиётган ва умри узаяётган бумерлар

Катта ёшли америкаликларнинг бойлиги сўнгги бир неча ўн йилликда мислсиз даражада ўсди. Уларнинг кўпчилиги анча вақт олдин акциялар сотиб олган ёки бизнес бошлаган ва йиллар давомида бу активларнинг қиймати кескин ошган. Фақатгина охирги чоракнинг ўзида бумерлар 1 триллион доллардан кўпроқ бойлик орттиришди — бу бошқа ҳар қандай гуруҳдан кўпроқдир.

Сабелҳауснинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021-йилда энг кўп умумий бойликка эга бўлган ёш гуруҳи 55 дан 64 ёшгача бўлганлардир — бу демографик қатламнинг ҳали ўн йиллаб яшаш имконияти бор.



Бу йил 96 ёшга тўладиган миллиардер Уоррен Баффет.

Фото: Getty Images


Айниқса, агар инсон ўзига тўқ бўлса, яхши парваришга эга бўлса, узоқ умр кўриш эҳтимол янада ортади. Гарвард иқтисодчиси Раж Четти ва бошқаларнинг таҳлилига кўра, юқори даромадга эга 1 фоиз аҳоли ўртача 80-85 ёшгача яшайди, бу кам даромадли одамларга қараганда анча кўпдир.

Энг бой америкаликлар узоқ умр кўриш масаласига алоҳида қизиқиш билдирмоқдалар ва бу соҳага миллиардлаб сармоя киритмоқдалар. UBS банкининг 87 нафар миллиардер мижози ўртасида ўтказилган сўровда, уларнинг аксарияти ўн йил олдингига қараганда узоқроқ яшашни кутаётганликларини айтишган.

Фонд бозори кўтарилишда давом этса, катта ёшдаги америкаликларнинг бойлиги янада ортиши мумкин. Баъзилари бу пулларни яшаш харажатларига ва қиммат турадиган узоқ муддатли парваришга сарфлайдилар, натижада меросхўрларга камроқ маблағ қолади.

Улар вафот этганида, пулларнинг кўп қисмини ўзларининг турмуш ўртоқларига (одатда улар ҳам ўша авлод вакиллари) қолдирадилар. "Cерулли Ассоcиатес" тадқиқот фирмаси прогнозларига кўра, жорий йилда тахминан 1,3 трлн доллар маблағ миллиардерларнинг турмуш ўртоқларига ўтиши кутилмоқда, Икс авлоди ва ундан ёшроқ меросхўрларга эса 2 триллион доллар атрофида маблағ ўтади.

Мерос кутаётган Икс авлод

Одамларнинг катта авлоддан мерос олиш ёши ҳам ошиб бормоқда. 1998 ва 2010-йиллар оралиғида ўтказилган сўровларда 58-59 ёшлардаги америкаликлар кўпроқ мерос олишганини маълум қилган бўлса, 2013-2022 йиллардаги сўровларда 65-66 ёшдаги одамлар асосий меросхўрлар бўлишган.

"Ҳамма пул миллениаларга ўтиши ва улар катта имкониятга эга эканлиги ҳақида гапиради. Ўйлайманки, бунга ҳали анча бор," — дейди Cерулли директори ўринбосари Чейс Ҳортон.



Фото: Уоррен Баффет ўғли ва набираси билан
Фото: Getty Images

Ҳеч ким абадий яшаш йўлини топгани йўқ, шунинг учун пуллар барибир ёшроқ авлодларга ўтади — бу вақт масаласи холос. "Cерулли" маълумотларига кўра, ўтган йили бумерлар ва миллениаллар катта авлоддан деярли бир хил миқдорда мерос олишган. Келгуси 12 йил давомида эса "Икс авлод" ҳар қандай гуруҳдан кўра кўпроқ пул мерос қилиб олиши прогноз қилинмоқда.

Бугун, 17:10

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: