• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзССВ «вақтида мурожаат қилмай, уйида даволанган» деган марҳум беморни касалхоналар бир неча бор қабул қилмаган

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан ўлим ҳолатлари ҳақида хабар бераркан, айрим ҳолларда вафот этган беморларни қуйидаги мазмунда айблаши одатга айланиб қолди: «Касаллик белгилари бўлишига қарамай, бемор шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган». Айниқса, июль ойида, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими шу тизимнинг етакчи мутахассислари томонидан «чок-чокидан сўкила бошлагани», «бўш койка-ўринлар қолмагани», тизим «ресурслари поёнига етиб бўлгани» ҳақидаги баёнотлари янграган вақтда вафот этган беморлар шаънига бундай айбловлар айниқса кўп янгради.

    Эҳтимол, ҳозиргача коронавирусдан вафот этган 62 фуқаро орасида ҳақиқатан ҳам шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа бир айбловида таъкидланганидек, «ўз соғлиғига эътиборсизлик билан қараган»лар бордир. Лекин, шуни ҳам ишонч билан таъкидлаш ўринлики, улар орасида шифокорларга ўз вақтида бир эмас, бир куннинг ўзида бир неча бор мурожаат қилган, бироқ тегишли тиббий ёрдамни ололмаган, касалхоналар томонидан қабул қилинмаган, тизимнинг мана шундай масъулиятсизлиги оқибатида вафот этганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, ўлим ҳар банданинг бошида бор қисмат, лекин яқин кишингни вафотидан сўнг «у ўз вақтида мурожаат қилмаган» деган туҳматнамо гап эшитиш — марҳумнинг ортида қолганлар учун қўшимча бир азоб.

    «Дарё»га яқин қариндоши коронавирусдан вафот этган фуқаро мурожаат қилди. Улар, табиийки, тақдирнинг қарши чиқиб ҳам бўлмайдиган ҳукмига рози, лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги сиймосида нафақат марҳум фуқаро, балки оила шаънига давлат томонидан илгари сурилган айбловдан кескин норози. Фуқаронинг мурожаатидаги норозилик — бир масала, деярли ўлимига қадар уйида қолган марҳумнинг қариндошлари машъум воқеадан бир неча кун ўтса ҳамки на карантинга олингани, на коронавирусга тестдан ўтказилгани — бошқа, янада жиддийроқ масала (эҳтимол, шу сабабли ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари сони кескин ўсаётгандир — биргина Тошкентда 12 июль куни аҳоли орасида 240 кишида коронавирус тасдиқланди).

    Яқин қариндошим уч-тўрт кун уйда иссиғи чиқиб, йўталди. Ҳарорати тушавермагач, охири тез ёрдам чақирдим. Аввал шаҳар касалхоналаридан бирига олиб боришди, у ерда коронавирус тести натижасига қараб олиб қолишлари мумкинлиги, боз устига муассасада сунъий нафас олдириш аппарати йўқлигини айтиб, қабул қилишмади. Шундан кейин шаҳарнинг бошқа касалхонасига олиб бордик. У ерда: «Қариндошингизда коронавирус йўқ» деб, уни қабул қилмай, рецепт ёзиб, уйда даволаниш учун қайтариб юборишди. Кечга яқин иссиғи тушавермади, нафас олиши эса оғирлашаверди. Бу сафар хусусий клиника тез ёрдам машинасини чақириб, яна бояги (иккинчи борганимиз) шаҳар касалхонасига бордик. Яна қабул қилишмади. Хусусий клиникалар ҳам «коронавирус бўлса-чи» деб қабул қилишни хоҳламади.

    Орадан уч кун ўтиб, унинг аҳволи баттар оғирлашди. Тез ёрдам чақирдик, уч кун аввал икки марта борсак-да қабул қилмаган касалхона бу сафар қабул қилди, реанимацияга ётқизишди. «Қабул қилса бўларкан-ку», деб ҳайрон қолдик, аҳволи шунчаликка бормагунча қабул қилишмади-я. Ўша куни, касалхонага ётқизилганидан кўп ўтмай, жони узилди. Коронавирусга топширган таҳлили эса эртасига чиқди. Майитни олиб чиқиб кетишга ҳам қийналдим — бир кун қолиб кетди. Лекин мени энг қийнаган нарса — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч нарсани ўрганмай, нотўғри ахборот тарқатгани. Худдики, биз қариндошимизни вақтида қаратмабмиз. Қабул қилишларини сўраб, докторларга ялиниб, жонимизга ҳалқумимизга келди-ку ахир! Жуда ёмон қийналди бечора. Қийланиб, жон ҳолатда ҳансираб нафас олишини эсласам, кўзимга ёш келаверади.

    Бу ёқда болаларим чирқиллаб қолди. Қўлимдан келганини қилдим, ёзиб берган дориларини олиб келиб бердим. Ҳеч бир шифокор уйимизга келиб, аҳволимизни ўргангани йўқ. Қариндошимиз вафотига қадар биз билан бир уйда яшаганига қарамай, у коронавирус оқибатида вафот этган бўлса-да, карантинга ҳам олишмади. Уйни ўзимиз икки марта хлорлаб ювиб чиқдик. Энди болаларим билан ҳаммамиз бирга хусусий клиникага бориб тест топширмоқчимиз. Ҳозирча аҳволимиз яхши, ўзимизда бирор ўзгариш сезганимиз йўқ. Нима бўлса — бўлди. Ҳаммасини Худога солдим.

    Қариндоши коронавирусдан вафот этган фуқаро

    Мавзуга доир:

    • «Ўзинг учун ўл етим». Адлия вазири маслаҳатчиси коронавирусга оилавий чалингани ва COVID-19’га тест топшира олмаётганини маълум қилди
    • «Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида
    • Ўзбекистонда коронавирус симптомидаги бошқа касаллик тарқалдими? Журналист СЕСларда тест олиш қониқарсизлигини танқид қилди
    • «Ҳар қадамда тартибсизлик ва мавҳумлик». Ўртасаройдаги карантин зонасида 15 кун

    13.07.2020, 18:00   Изоҳ (0)   67394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган концепцияси тасдиқланди

    13.07.2020, 17:43

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 167 кишига кўпайиб, 13 360 нафарга етди

    13.07.2020, 17:12

    «Ҳар қадамда тартибсизлик ва мавҳумлик». Ўртасаройдаги карантин зонасида 15 кун

    13.07.2020, 16:54

    Тошкентда коронавирусга чалинган 65 ёшли аёл вафот этди

    13.07.2020, 16:50

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    13.07.2020, 16:45

    Нурмат Отабеков Хитойдан Ўзбекистонга юборилган тестларда вирус борлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

    13.07.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги пост: 20 ёшида ҳаётдан кўз юмган жанубий кореялик супермоделнинг аянчли қисмати 

    Шоу-бизнес | 1 июл, 10:58

    Россия кузгача Одессани босиб олиши ва фронтни ёриб ўтиши мумкин — FТ

    Дунё | 1 июл, 10:52

    Пенсия ва нафақалар ошди, уй-жой олишда янги тизим, тадбиркорларга енгиллик: 1 июлдан қатор ўзгаришлар кучга кирди

    Ўзбекистон | 1 июл, 10:34

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими?

    Спорт | 1 июл, 10:27

    Болаликни ёдга солувчи эртак: “Мио, болагинам Мио” фильми актёрларининг тақдири қандай кечди?

    Лайфстайл | 1 июл, 10:27

    Трамп Сурияга қарши санкцияларни расман бекор қилди

    Дунё | 1 июл, 10:14

    Лукашенко аҳолини “ҳокимият учун дуо қилиш”га чақирди

    Дунё | 1 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.