Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 34-турида «Тоттенҳэм» 9 июль, пайшанба куни «Борнмут» майдонига сафар қилди.

Фото: «Тоттенҳэм»

Учрашув ўртача темпда ўтди ва хавфли вазиятларга у қадар бой бўлмади. Шунга яраша дарвозалар ҳам даҳлсиз қолди. Эътиборлиси, Жозе Моуриньо шогирдлари ўйин давомида рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади. Асосий вақт якунланиши арафасида мезбонлар ҳисобни очганди, бироқ ҳакам видеотакрорлардан сўнг голни бекор қилди.

Шу тариқа «Тоттенҳэм» 49 очко билан 9-ўринда қолди. «Борнмут» (28) эса 18-поғонада бормоқда.

Параллел ўйинда «Эвертон» ўз уйида «Саутҳэмптон»ни қабул қилди. Дэнни Ингснинг 31-дақиқадаги голига майдон эгалари биринчи бўлим сўнггида Ришарлисоннинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.

АПЛ

34-тур баҳслари

9 июль, пайшанба

«Борнмут» — «Тоттенҳэм» 0:0

«Борнмут»: Рэмсдейл, Смит (Стейси, 63), Рико, Аке, Келли, Лерма, Станислас, Гослинг, Брукс (Уилсон, 66), Уилсон, Кинг.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Вертонген, Дэвис, Орье (Жедсон Фернандеш, 90), Алдервейрелд, Ло Чельсо (Ндомбеле, 46), Уинкс, Ламела, Сиссоко (Лукас Моура, 75), Бергвейн (Сон Ҳён Мин, 46), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Сиссоко (31), Лерма (31), Ндомбеле (87), Гослинг (87), Уилсон (90).

«Эвертон» — «Саутҳэмптон» 1:1

Голлар: 0:1 – 31 Ингз, 1:1 – 43 Ришарлисон.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!